Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 учинчи назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
24 июл 2018, 16:21
Осиё ўйинлари саралашига тайёргарлик кўриш мақсадида Наманганда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси яна бир назорат ўйини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Шу пайтга қадар Карима Йўлдошева шогирдлари "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" аёллар жамоаларига қарши ўйин ўтказиб, 8:2 ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
 
Кеча футболчи қизларимиз Андижондаги "Соғлом авлод" марказий ўйингоҳида "Андижанка" жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни Тожинисо Рашидова (27) ва Арина Смирнова (54) киритишди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг Намангандаги йиғини 25 июлга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz