UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38"Гавр" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  3 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  43 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  3 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  55

Aёллар футболи. Ўзбекистон - Экватор Гвинеяси 5:0 Янгиликлар

Aёллар футболи. Ўзбекистон - Экватор Гвинеяси 5:0

Кеча Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турнирининг очилиш учрашувида майдонга тушди.

Анталя шаҳридаги “Emir Hotels” спорт мажмуасида ўтган мазкур баҳсда вакилларимиз Африка қитъасининг икки карра чемпионлари Экватор Гвинеясига қарши кураш олиб борди.

Ўйинни тўлиқ устунлик билан ўтказган аёллар терма жамоамиз якунда 5-0 ҳисоби билан ғалабага эришди. Голларга Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шойимова, Диёра Хабибуллаева ҳамда Лианна Нарбекова муаллифлик қилди.

Баҳром Норсафаров шогирдлари бугун куннинг иккинчи ярмида навбатдаги учрашув учун тайёргарлик жараёнини бошлайди. 20-феврал кунги 2-тур баҳсида терма жамоамизга Жаҳон чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси, Африка биринчилигининг 11 карра ғолиби Нигерия аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.

“Festival Women’s Trophy 2021” | 1-тур

Ўзбекистон 5:0 Экватор Гвинеяси
Голлар:
Нилуфар Қудратова (дубль), Мафтуна Шойимова, Диёра Хабибуллаева, Лианна Нарбекова

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика