Авиакомпания Мессидан узр сўради

Aslanov Jasurbek
3 мар 2018, 16:07
Vueling Airlines авиакомпанияси ўз президенти Хавьер Санчес-Приетонинг "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси номига айтган сўзлари учун узр сўрашига тўғри келди.

"Биз ҳеч қачон бирор футболчи билан баҳслашишни хоҳламаганмиз. Месси бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмаганлигини тасдиқлай оламиз" - дейилади компания матбуот-хизмати баёнотида.

Олдинроқ, Санчес-Прието Барселонадаги янги терминал Лионель Мессининг уйига яқин эканлиги туфайли қурилмаслигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca