Audi Cup-2019. "Реал"нинг қайдномаси маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
29 июл 2019, 22:20
30-31 июль кунлари Германиянинг Мюнхен шаҳрида анъанавий Audi Cup мавсумолди ўртоқлик турнири бўлиб ўтади.

Унда тўртта жамоа қатнашади. Бу йилги баҳсларда мезбон «Бавария» билан биргаликда «Реал», «Тоттенхем» ҳамда «Фенербаҳче» иштирок этади.

«Қироллик клуби»нинг мазкур кичик турнир учун қайдномаси эълон қилинди. 

Дарвозабонлар – Навас, Лунин, Альтубе.

Ҳимоячилар – Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Одриосола, Хави Эрнандес, Де ла Фуенте, Гутьеррес.

Ярим ҳимоячилар – Кроос, Модрич, Вальверде, Иско, Соеан.

Ҳужумчилар – Мариано, Бензема, Васкес, Винисиус, Азар, Родриго, Кубо.

Эслатиб ўтамиз, Зайниддин Зидан шогирдлари илк учрашувни эртага «шпорлар»га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RMCF

Сўнгги янгиликлар

Барча ›