"Атлетико" Уинксга қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
4 апр 2021, 23:42
Англиялик ёзда Мадрид клубига кўчиб ўтиши мумкин.

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Гарри Уинкс "Атлетико" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Sky Sports хабарига кўра, "матрасчилар" Жозе Моуриньо қўл остида кам ўйин амалиётига эга бўлаётган англиялик атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқдалар.

Қайд этилишича, Мадрид клуби ярим ҳимоячини ёзда сотиб олишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга "Валенсия" ва "Эвертон" ҳам Уинксни кузатиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports