"Атлетико" ОАВда тарқалган маълумот ёлғон эканлигини маълум қилди

Aslanov Jasurbek
20 дек 2018, 10:19
"Атлетико" расмий сайтида ҳимоячи Лукас Эрнандес қишда "Бавария"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Олдинроқ, Marca нашри 1 январь куни 22 ёшли футболчи 85 млн. евро эвазига немис грандига ўтишини эълон қилган эди.

"Атлетико" Эрнандес ва "Бавария" ўртасида келишув йўқлигини маълум қилади. Клублар ўртасидаги муносабат жуда яхши, "Бавария" раҳбарияти ҳам бу ёлғон эканлигини хабар қилди" - дейилади "Атлетико" баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: atleticomadrid.com