"Атлетико" ЛаЛигада клуб тарихидаги энг яхши стартни амалга оширди

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2017, 15:20
"Атлетико" ЛаЛиганинг 13-турида "Леванте"ни мағлуб этди.

Валенсиядаги "Сьюдад де Валенсия" стадионида ўтган баҳс 5:0 ҳисобида "матрасчилар"нинг ғалабаси билан якунланди.

"Атлетико" Испания чемпионатида клуб тарихидаги энг яхши стартни амалга оширди. Улар кетма-кет 13та баҳсда мағлуб бўлишмади. Клуб ҳисобида 7та ғалаба ва 6та дуранг мавжуд.

Аввалги рекорд 1995/96 мавсумда ўрнатилган эди. Ўша мавсумда "Атлетико" ЛаЛига ва Испания Кубогида ғолиб чиққан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›