"Атлетико" жазоланди
03 окт 2024 00:50
Янгиликлар
"Атлетико" жазоланди
ЛаЛиганинг 8-тури доирасида "Метрополитано" стадионидаги баҳснинг 2-бўлимида "матрасчилар" мухлислари "Реал" посбони Тибо Куртуа томон буюмлар улоқтиришди ва рақибларни ҳақоратловчи жар сочишди.
"AS" маълумотига кўра, Испания Қироллиги мусобақа федерацияси "Атлетико"ни 45 минг евро жаримага тортди, шунингдек, жамоа фан-клуби ўтирадиган сектор уч уй ўйини - "Леганес", "Лас-Пальмас" ҳамда "Алавес"га қарши ўйинларда ёпилишини маълум қилди. Агарда шундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, жамоа бир неча уй ўйинларини мухлисларсиз ўтказади.
Қўмита ушбу ҳолатни фавқулодда жиддий деб ҳисоблаган. Зеро трибунадан отилган буюмлар дарвозабон ва трибуна масофасини инобатга олсак, футболчиларни жароҳатга йўлиқтириши мумкин эди. Ўз навбатида қўмитанинг фикрича, "Атлетико" бундай ҳолатлар учун қўшимча чора-тадбирларни кўриб қўймаган ва мухлисларни тўлиқлигича идентификациядан ўтказмаган. Шу сабабли "Атлетико"нинг Куртуа томонидан провокацион ҳаракатлари инобатга олинмаган ва қилиниши керак бўлган ишларнинг қилинмаганлигини оқлаб бўлмаслиги тушунтирилмаган.
Ҳолатдан норозилиги бўлса, "Атлетико" 10 кун ичида аппеляция жўнатиши ёки ишни судга ошириши мумкин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар