"Атлетико" "Бетис" футболчисини нишонга олди

Alisher
21 июл 2020, 13:44
Манди "матрасчилар" жамоасига ўтиши мумкин.

"Бетис" ҳимоячиси Аисса Манди ёзда Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтиши мумкин. Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоненинг шахсан ўзи футболчига қизиқмоқда.

Transfermarkt 28 ёшли жазоирлик футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Манди жорий мавсум "Бетис" таркибида Ла Лига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Жазоир терма жамоаси футболчиси 2016 йилда "Реймс"дан "Бетис"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Gol Digital

Сўнгги янгиликлар

Барча ›