

Бу ҳақда "Bayern & Germany" хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, Германия клуби 22 ёшли португалиялик учун 80 миллион евро таклиф қилган, бироқ "матрасчилар" раҳбарияти бу таклифни рад этган. Аввалроқ ҳужумчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Феликс 2019 йилнинг июль ойида "Бенфика"дан 127,2 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтган эди. Мадридликлар сафида жами 124 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади.



