UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  7 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  6 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  5 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  2 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  24 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   9 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1

"Атлетико" барибир Гризманни "Барса"дан харид қилади — аммо, 40 миллионга эмас, 20га. Ортиқ 60-дақиқадан сўнг майдонга туширишлар бўлмайди (мутолаа учун) Янгиликлар

"Атлетико" барибир Гризманни "Барса"дан харид қилади — аммо, 40 миллионга эмас, 20га. Ортиқ 60-дақиқадан сўнг майдонга туширишлар бўлмайди (мутолаа учун)

"Барса" катта эҳтимол билан бундан хурсанд бўлмади.


"Атлетико" ва "Баселона" Антуан Гризманнинг тўлиқ трансфери борасида келишувга эришишга яқинлар. Клублар тез орада французнинг 20+2 млн евролик трансфери борасида шартнома имзолашади — бу ҳақда Relevo хабар бермоқда ва маълумотни Marca тасдиқламоқда.


Гризманнинг ўзи маошининг 30%га тушиши билан янги узоқ муддатли шартнома имзолайди — йилига 7 млн еврогача. Келишувга эришишда асосий факторлар Диего Симеоне ва Антуаннинг ўзи бўлди.


Сентябрь ойида Гризманнинг атрофидаги вазият ва унинг Мадрид клубидаги ўйин амалиёти билан боғлиқ гап-сўзлар кўп янгради — "Барса" ҳатто "Атлетико" билан судлашишга тайёр эди.


Контекстни эслатамиз.


"Атлетико" "Барса" 40 млн евролик харид қилиш ҳуқуқини тўламаслик учун Гризманни 60-дақиқадан сўнг туширди. Каталонияликлар судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди



Гризманн ушбу мавсум деярли барча ўйинларда 60-дақиқадан сўнг майдонга тушди. Фақатгина Ла Лигадаги "Реал" ва ЧЛдаги "Брюгге" билан ўйин истисно бўлди — Антуан уларда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.


Гап "Барса" ва "Атлетико" ўртасидаги ижарага келишувидаги шартларда эди. "Атлетико" Гризманни агар ўйинчи клубдаги икки мавсум давомида 50% ўйинларда камида 45 дақиқада ҳаракат қилса, 40 млн еврога харид қилишга мажбур эди. Инсайдер Фернандо Полонинг қўшимча қилишича, илк мавсумдаги 50% ўйинлар ижаранинг яна бир мавсумга автоматик узайтирилишига олиб келди.


Симеоне Гризманнинг 60-дақиқадан сўнг тушиши клубнинг қарори эканлигиги шаъма қилди, президент Энрике Сересо эса маъсулиятни аргентиналикка ағдарди.


"Антуан — ажойиб ўйинчи ва у биз билан эканлигидан жуда ҳам мамнунман. У ажойиб инсон ва менда у билан ажойиб муносабатлар бор. Мен фақатгина унинг зўр ўйинчи ва биз билан эканлигини айта оламан. Мен ҳеч қачон таркиб ёки шундай турдаги масалалар билан шуғулланмайман", — деб айтди президент Сересо.


Антуаннинг ўзи хавотир олмади ва шунчаки жамоага фойда келтирмоқчи бўлди.


"Ҳаммаси борича. Бу менинг қўлимда эмас. Мен Худодан шу ерда эканлигим учун миннатдорман. Оилам бахтли. Албатта, кўпроғини хоҳлардим, аммо олаётган барча дақиқаларимга боримни бермоқчиман. Ўзимни клуб инсонидек ҳис қиляпман. Бу ерда бахтлиман ва шунчаки ўйнашни, клуб, мураббий ва мухлислар учун барчасини беришни хоҳлайман", — деб тан олди ўйинчи "Порту" билан ўйиндан кейин.



"Барселона"ни эса бу вазият чўчитди. ESPN'нинг ёзишича, клуб "Атлетико"нинг ҳозироқ Гризманн учун 40 млн евро тўлашга мажбурлигини ёзмоқда, сабаби у ўтган мавсум 37та ўйиндан 30тасида 45 дақиқадан ортиқ ўйнаган. Ижара келишувининг аниқ юридик томонлари номаълум эди — "Барса" шунчаки унда ҳаракат қилиш учун сабаб борлигига шаъма қилди.


"Атлетико" эҳтимолий даъво ҳақидаги маълумотлар чиқишини босим қилишга уриниш деб ҳисоблади. Гризманнинг 60-дақиқадан сўнг майдонга чиқиши эса ҳеч қандай тарзда исботлаб бўлмайдиган ёки инкор этиб бўлмайдиган техник ечим сифатида тушунтирилади.


El Larguero нашри каталонияликларнинг даъво тайёрлашаётганини ёзди. "Барса" Антуанни қайтаришни хоҳламади, сабаби унинг йилига 20 млн евролик маоши қаттиқ лимит шартларида муаммо бўларди. "Атлетико" ўйинчи жорий мавсум сўнггида 32 ёшни қаршилайдиган ўйинчи учун 40 млн евро тўлашдан чўчиди ва нархни 15 млн еврогача туширмоқчи бўлди.


Вазиятга ҳатто Ла Лига президенти Хавьер Тебас ҳам қўшилди: "Керакли орган буни ҳал қилсин. Бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Муаммо арбитраж судига юборилди ва айнан шу даражада ҳал этилиши керак. 6 ойдан сўнг шикоят қилишини мумкин бўлмаган қарор қабул қилинади".


Суд қарорини кутишга тўғри келмади — клублар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли ўтди. "Атлетико" ниҳоят Гризманндан чекловларсиз фойдаланиши мумкин.




→ Гризманн яна 60-дақиқадан сўнг майдонга чиқди. "Барса" судга боришга тайёр




Алишер Остонов

Муаллиф : Alisher
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика