

Маълумотларга кўра, ҳозир томонлар музокаралар ўтказишмоқда ва агар улар муваффақиятли якунланса, мутахассис 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида жамоани бошқаради.
Олдинроқ, Австралия терма жамоасини Ангелос Постекоглу тарк этган эди. Бьелса ўтган йилнинг декабрь ойида "Лилль" билан шартномасини бекор қилди.
Австралия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Франция, Дания ва Перуга қарши ўйнайди.
Марсело Бьелса фаолияти давомида "Эспаньол", "Атлетик", Чили ва Аргентина терма жамоасини бошқарган.



