"Атлетик" "Бавария" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди

Mirjalol Normatov
7 июн 2020, 16:28
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес фаолиятини "Атлетик"да давом эттиришга яқин турибди.

"Fichajes" хабарига кўра, Испания клуби футболчининг қайтиши борасида деярли келишувга эришган. Ҳозирча трансфер нархи борасида маълумотлар берилмаган.

Ушбу мавсумда 31 ёшли хавбек "Бавария" таркибида барча турнирларда 20 ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Қайд этиш керак, Мартинес 2006-2012 йиллар давомида "Атлетик" таркибида ўйнаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fichajes