"Астон Вилла" янги эмблемасини тақдим этди

Оқил Абдубарноев
11 ноя 2022, 23:40
"Астон Вилла" клуби мухлислар ўртасида овоз бериш натижаларидан сўнг ўзининг янги эмблемасини тақдим этди.

Мухлислар билан узоқ давом этган маслаҳатлашувлар ва ижодий изланишлардан сўнг тимсолнинг иккита варианти - олти бурчакли ва думалоқ варианти тўхтамига келинди.

4 ноябрь куни абонемент эгалари ва фан-клуб аъзолари янги эмблемани танлашди. Думалоқ шаклдаги тимсолга 77% овоз берилган.

Эски эмблема билан солиштирганда, янгисининг шакли ўзгарди. Орқа оёқларида турган шер қолди, лекин энди у олтин эмас, балки тўқ қизил рангда гавдаланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: avfc.co.uk