UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  0 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  9

Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз" Янгиликлар

Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Аслиддин Тоштемиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин унутилмас таассурот қолдирди. Бизга ғалаба зарур эди. Сабаби, икки ўйиндан бери сафардаги учрашувларда муваффақиятсизликка учраётгандик. Ўзимизга бўлган ишонч юқори эди ва буни исботладик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Уларга миннатдорчилик билдираман. "Насаф"га қарши ўз майдонимиздаги беллашувда уларнинг кўмагига муҳтожмиз. 

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида 5-3-2 схемасида ҳаракат қилдик ва бу бироз қийинчилик туғдирди. Гол ўтказиб юборгач, 4-4-2 тактикасига ўтдик ва майдонда ҳаракат қилиш енгиллашди. Бизга қийинчилик туғдирган жиҳат бешта ҳимоячи билан ўйнаётганимиз бўлдик, сабаби орқа чизиққа жойлашиб қолдик. 

Кейинги уч ўйинни Суперлиганинг амалдаги учта совриндорига қарши ўтказамиз. Ҳа, биз бунга тайёрмиз. Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз. Исталган рақиб билан курашишга тайёрмиз. 

Жамоамизда ёшларнинг иқтидорини юзага чиқаришга кўпроқ урғу берилган. Сезган бўлсангиз, таркибда катта ёшли футболчилар кам. Гапнинг чинини айтган маъқул, бизга турнир жадвалининг ўрталиғида мувозанат сақлаш вазифаси қўйилган ва буни уддалаяпмиз деб ўйлайман", деди 23 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика