Ашраф Ҳакими учун мавсум якунланди

Eldor Akmurzayev
2 апр 2019
“Боруссия Д” ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жароҳат олиб, мавсум охиригача сафдан чиқди.

Маълумотларга қараганда, 20 ёшли футболчи оёқ суяклари синган ва у жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Мадридга юборилади. Марокашлик ҳимоячи ўтган ёзда “Реал”дан икки йиллик ижара асосида “арилар” сафига келиб қўшилганди.

Ашраф Ҳакими жорий мавсум Бундеслиганинг 21 баҳсида қатнашиб, 2 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 4та асистни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. 


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: bvb.de