UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – октябрь ойи лауреатлари! Янгиликлар

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – октябрь ойи лауреатлари!

Бир ойлик танаффусдан сўнг «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири – Артур Геворкян ойнинг энг яхшилари дея топилди.
Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 1 ноябрь, жума куни бошланган сўровнома 6 ноябрь, чоршанба куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, журналистлар Олий ва Биринчи Лига жамоаларида ишлаётган жами саккиз нафар мураббий, шунингдек, Олий Лига клубларида тўп сураётган 17 нафар футболчига овоз беришди. Сўровномада Ўзбекистон Олий Лигаси, Ўзбекистон Биринчилиги ва ЎзПФЛ тасарруфидаги бошқа мусобақаларда иштирок этаётган жамоаларнинг вакилларига овоз бериш мумкинлиги аввалдан қайд этилган эди.

Сентябрь ойи «Насаф» учун нисбатан оғир келди – жамоа Олий Лигада асосий рақибларига қарши ўйинларда очко йўқотди, бундан ташқари, Ўзбекистон Кубоги финалида «Бунёдкор»га имкониятни бой берди. Бироқ октябрни Рўзиқул Бердиев шогирдлари яна кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи – Амет Мемет қўл остидаги «Нефтчи»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиш билан старт олган ой давомида «Шўртан» (4:1), «Навбаҳор» (5:0) ва «Бухоро»га (5:1) қарши ўйинларда жами 16та гол урилди ва бор-йўғи иккита гол ўтказиб юборилди. Учрашувларнинг учтасида йирик ҳисоб қайд этилгани ҳам алоҳида эътиборга молик.

Ой давомида Артур Геворкян ҳам ўзига хос фаоллик ва сермаҳсуллик кўрсатди. Футболчи «Шўртан» ва «Навбаҳор» дарвозасига иккитадан гол урган бўлса, «Бухоро»га қарши ўйинда битта гол уришдан ташқари, жамоадошларининг иккита голига ҳаммуаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, «Бухоро»га қарши 24-тур учрашувида урилган гол Артур Геворкяннинг мавсумдаги 15-голи бўлди. Охир-оқибат, «Насаф»нинг октябрь ойидаги фаоллиги жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни ой мураббийига айлантирган бўлса, Артур Геворкянни ой ўйинчиси дея тан олинишини таъминлади.

Қайд этиш жоиз, Рўзиқул Бердиев бунгача май-август ойлари давомида тўрт марта ой мураббийи, Артур Геворкян эса эса май, июнь ва август ойларида, жами уч марта ой ўйинчиси дея топилганди. Шундай қилиб, март-ноябрь ойлари – тўққиз ой давомида ўтказиладиган «Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи» сўровноманинг ҳозирча тўрттасида Артур Геворкян, бештасида эса Рўзиқул Бердиев ўз йўналишида тенгсиз деб топилди.

Октябрь ойи сўровномасида мураббийлар орасида кучли бешликдан Даврон Файзиев («Сўғдиёна»), Миржалол Қосимов («Бунёдкор»), Мурод Исмоилов («Пахтакор») ва Ҳаким Фузайлов («Локомотив») ўрин олган бўлса, футболчилар кучли бешлигига Азамат Алланиёзов («Насаф»), Илҳом Юнусов («Насаф»), Александр Пишур («Бунёдкор»), Ислом Тўхтахўжаев («Пахтакор»), Зафар Полвонов («Олмалиқ») кирган.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси август ойи кучли бешлиги:
1. Артур Геворкян («Насаф») – 30 балл.
 2. Азамат Алланиёзов («Насаф») – 11 балл.
 3. Илҳом Юнусов («Насаф»), Александр Пишур («Бунёдкор») – 10 балл.
 4. Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив») – 8 балл.
 5. Зафар Полвонов («Олмалиқ») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси июль август кучли бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 30 балл.
 2. Даврон Файзиев («Сўғдиёна») – 18 балл.
 3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 14 балл.
 4. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 13 балл.
 5. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 8 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика