UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  19 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Артур Геворкян: “Муҳим ўйинлар олдинда” Янгиликлар

Артур Геворкян: “Муҳим ўйинлар олдинда”

Охирги пайтларда дадил қадамлар билан чемпионат шоҳсупаси томон илгарилаб бораётган «Насаф» кетма-кет ғалабаларга эришиб, ўз мавқеини анча яхшилаб олди.

Кетма-кет чемпионатдаги саккизта ғалабадан кейин вилоятимиз бош жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси билан бир хил очко тўплаб, иккинчи- учинчи ўринларда бормоқда. Қувонарли томони шундаки, футболчиларимиз кўп ҳолларда тезкор, замонавий ўйин намойиш этиб, ўз мухлисларига кўпгина голлар ҳадя этишмоқда.  Кўтаринки руҳ, оилавий муҳит, ҳақиқий рақобатчилик жамоада ҳукм сурмоқда. Бу эса  футболчиларнинг  мухлисларнинг ишончини оқлашга, энг аввало ўзига бўлган ишончини  оширмоқда, футбол майдонларида ҳақиқий жонкуяр сифатида ҳаракат қилишга ундамоқда. Артур Геворкян, Азамат Алланиязов, Илҳом Шомуродов, Зоҳид Абдуллаев,  Эркин Бойдуллаев каби ўйинчиларда яхшигина тўпурарлик қобилияти борлиги  кўриниб қолди. Мутахассисларнин таъкидлашича, бунақаси ҳали жамоада бўлмаган. Шу ва бошқа мавзулар ҳақида  – жамоанинг сардори Артур Геворкян билан суҳбатлашдик.

- Артур, ўтган мавсумдан кейин жамоани кўпгина «легионерлар» тарк этгач, «Насаф»да хорижий спортчилардан фақат  Сиз қолдингиз.  Переплеткинс, Бошкович, Петровичлар кетгандан сўнг «яккаланиб» қолмадингизми?


-Асло.  Сиз айтиб ўтган легионерлар  жамоада ўзини бегона  ҳис этмасди. «Насаф»да соғлом муҳит ҳукм суришга раҳбарият жуда катта эътибор берганлиги туфайли ҳамма бир бири билан дўстона мунособатда эди. Буни Переплеткинс хам, Бошкович ҳам ҳозир-да тасдиқлашлари мумкин. Менга келсак, ўзбек футболи мен учун бегона эмас. Туркманистон ва Ўзбекистон – қўшни давлатлар, одамлари бир-бирига ўхшаш.Урф-одатлари ҳам деярли бир хил. Бундан ташқари, қарийб саккиз йилдирки, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаяпман. Мисол учун, Туркманистонда бор йўғи икки йил тўп сурганман. Кейинчалик Қозоғистоннинг «Есил – Богатир» жамоасида қисқа муддат ўйнаганман. У ерда ўша вақтда, яъни 2006 йилда Рустам Шаймардонов ва Зайниддин Тожиевлар билан  бирга ўйнардик.

- Футболга  ёшликдан меҳр қўйиб келганмисиз?


-  Футболга келишимга акам Давид сабабчи бўлган. Аслида 6-7 ёшимда гимнастика билан шуғулланиб турганман, шу спорт тури секциясига қатнаганман. Лекин ҳар бир машғулотдан кейин  болалар билан тўп тепардик. Баъзида  ўйинларимиз жуда узоққа чўзилиб кетарди. Футболга бўлган иштиёқимни сезиб, акам мени футбол секциясига етаклаб борди. Ўшанда саккиз ёшда эдим.  Ўйиним мураббийларга ёқди, шекилли, мени  «Нисса» жамоасининг тайёрлов гуруҳига таклиф этишди. Хуллас, мен шу клуб тарбияланувчисиман. Бу ерда  ўн саккиз ёшгача тўп сурганман, кейинчалик эса Красноводск, ҳозирги Туркманобод жамоасида икки йил ўйнаганман. Тўғрисини айтсам, чемпионат савияси эндигина ўсиб бораетганди, шунинг учун мураббийлар бошқа чемпионатларда ўйнашни маслаҳат беришди.  Биринчи хорижий клуб, айтиб ўтганимдек, Қозоғистоннинг «Есиль» жамоаси бўлди.

-Ўзбекистонга, хусусан,«Шўртан»га қандай келиб қолгансиз?

- Бунга таниқли мураббий Саид Сеидов сабабчи бўлган. У киши Туркманистонда таниқли мураббий,  мамлакат терма жамоасида ҳам, «Нисса»да ҳам менга устозлик қилган. Саид Сеидов 2006 йилда Ғузорда ишлаган эди ва мени шу ерга таклиф этди. Бу таклифни рад этолмадим. Бундан ташқари, Петропавловскдаги об-ҳаво менга бироз ноқулай бўлди: совуқ ва жуда кўп ёғингарчилик тузукроқўйнашга имкон бермасди. «Шўртан»да тўрт йил ўйнаганимдан кейин, мени «Пахтакор»га таклиф этишди. Бу жамоада ҳам асосий таркибда майдонга тушардим, клуб раҳбарияти янги шартнома таклиф этаётган чоғида Анатолий Демьяненкодан таклиф тушди. Иккиланмай Қаршига йўл олдим. Мана, уч йилдан бери  «Насаф»да тўп сураяпман.  Бу жамоага, Қарши шаҳрига кўникиб қолдим. Мухлислар кўчада кўриб, доимо саломлашишади, ўз истакларини билдиришади, дастхат олишга интилишади. Бу – меҳр белгисидир. Тўғрисини айтсам, бундай самимий муносабатларни кутмагандим. Бу албатта, мени ва оила аъзоларимни қувонтирадиган ҳолат.

-Оила аъзоларингиз ҳақида гапириб берсангиз.


- Уйланганман, икки нафар фарзандим бор. Рафиқам Маргарита ҳозирча Ашхабодда яшаяпти, футболнинг ашаддий ишқибози. «Насаф»га мухлислик қилиши табиий. Тўнғич ўғлим Арам 5 ёшда, иккинчиси Микаэль эндигина учга кирган. Яқин кунларда улар ҳам Қаршига келишмоқчи. Клуб раҳбарияти ажратиб берган хонадонда яшамоқчимиз.

- Фарзандларингизнинг ҳам футболчи бўлишини истармидингиз?


- Футбол – бу бир томондан истъедод бўлса, иккинчи томондан оғир меҳнат. Ҳар ким ҳам бунга бардош бера олмайди. Фарзандларимга келсак, албатта, ота сифатида уларнинг ҳам моҳир футболчи бўлиб етишиб чиқишларини орзу қиламан. Лекин,  етук футболчи бўлиш  ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Арам ва Микаэллар ҳали ёш, уларнинг қайси спорт турини танлашларини ҳозирча билмайман.Лекин, албатта, бирор бир спорт тури билан шуғулланишларини биламан- футболми ёки гимнастика, волейбол ёхуд енгил атлетика. Хуллас, кўнгилларига ёққан тури билан шуғулланишлари мумкин. Бу масалада олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

- Артур, жамоада сардорлик қилиш  Сизга юклатилган. Бу вазифа оғирлик қилмаяптими?


- Бу жамоанинг ва бош мураббийнинг қарори. Ҳозир сардорлик менга юклатилган экан,  бу вазифани сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилаяпман. Сардор – бошқалар учун ўрнак бўла олиши керак. Лекин доимо юксак савияда ўйнаш қийин- олдингиларга нисбатан машғулотларда ҳам, ўйин мобайнида кўпроқҳаракатланиш, энг аввало ўйлаб ҳаракатланиш лозим бўлаяпти. Қийин бўлса ҳам жамоадошларимнинг ишончини оқлашга қўлимдан келгунча ҳаракат қилаяпман. Қай тарзда бажараяпман, бажара олаяпманми –йўқми, бу – мухлисларга ҳавола. Ҳозирча эътирозлар йўқ, шекилли. Агарда жамоа ишончини оқламайдиган бўлсам, дарҳол сардорлик вазифасини топширишга тайёрман.

- Сиз илгари Туркманистон терма жамоасига тез-тез чақиртирилиб турардингиз. Охирги пайтларда  қўшни давлатнинг термасида кўрмаяпмиз?


- Чақирувлар ҳозир ҳам келмоқда. Лекин минг афсус, ватаним терма жамоаси ҳозирча иккинчи- учинчи даражали турнирларда иштирок этмоқда. Бундан ташқари, ФИФА томонидан белгиланган расмий кунларда эмас, балки кўп давлатларда, шу жумладан Ўзбекистонда чемпионат қизғин давом этаётган пайтларга чақирув тўғри келмоқда. Терма жамоада учинчи даражали ўйинда иштирок этишдан «Насаф» таркибида чемпионатнинг муҳим учрашувларида қатнашишни афзал деб ўйлайман.  

- Клубда кимлар билан илиқ муносабатдасиз, яқин дўстлар орттирдингизми?


 - Клуб раҳбарияти шундай сиёсат олиб бормоқдаки, футболчилар ҳаммаси – бир оила фарзандларидек. Ҳамма билан  бирдек муносабатда бўлишга интиламан. Ёшлар кўпинча «Артур ака» деб мурожаат этишади, тенгдошларим эса, қисқача қилиб «Ара» деб чақиришади. Ҳатто мухлислар ҳам кўчада менга шундай мурожаат этишади. Мен бундан асло хафа эмасман.

-Сизга бошқа клублар, шу жумладан, хорижий клублардан таклифлар  тушса, жамоани тарк этармидингиз?


- Таклифлар йуқ эмас, аммо мен бугун «Насаф» аъзосиман. Шартномам 2014 йил охирида тугайди. «Насаф»да  мени ҳамма нарса қониқтиради. Шунинг учун барча таклифларни рад этганман. Россия, Украина, Козоғистоннинг ўртамиёна жамоасида ўйнагандан кўра, юксак мақсадларни кўзлаётган «Насаф»да тўп сурганим афзал эмасми?

- Илгари Геворкян баъзи жарима тўпларини қойилмақом қилиб ижро этарди, лекин ҳозир негадир бундай зарбаларни кўрмаяпмиз.


- Тўғри айтасиз. Илгари пенальтиларни ҳам, 20-25 метрлик масофадаги жарима тўпларини ҳам ижро этардим. Лекин жамоада бирор ўйинчи мендан яхшироқ ижро этаётган бўлса  менинг зарба беришим шартмас. Масалан, аввалари Шуҳрат Мирхолдиршоев  зарбаларни ижро этарди. Ҳозир эса Алишер Юсупов ёки Эркин Бойдуллаевлар  яхшигина  зарбаларга эгадирлар. Шундай экан,  менинг иштироким шарт эмас. Лекин доимо машққилиб бормоқдаман.

-Охирги савол Сизнинг сардорлик вазифангиз билан боғлик. Бир вақтлар «Насаф»да ўйнаган таниқли футболчи – автоҳалокат  туфайли тўшакка михланиб қолган Камолиддин Кенжаевдан хол-ахвол сўраб турибсизларми?

-Шахсан менга бу йигит билан бир жамоада ўйнаш насиб этмади. Лекин  клуб раҳбарияти, бош мураббийимиз, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов ва бошқалар доимо Кенжаев билан алоқада бўлиб туришади. Камолиддин ҳозир ҳам клубимиз аъзоси саналади. Сардор сифатида бу каби масалаларга, албатта, эътибор беришимиз лозим.

-«Насаф» тўққиз ўйиндан бери ғалаба қозониб келмоқда. Шунинг учун ҳам жамоа пешқадамлар қаторида. Бу йил жамоа чемпионат ғолиблиги ва  Ўзбекистон Кубоги учун кураш олиб борадими?


-Албатта, йигитларимиз ғалабага чанқоқ. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун интилишади. Агарда қолган ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказиб, ғалабаларга эришсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин олдинда жиддий ўйинлар жуда кўп. Шунинг учун ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Ишонч билан бир нарсани айтаман: жамоамиз энг юксак мақсадлар учун курашади.

Аъзам АЛИҚУЛОВ ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика