“Арсенал” ва “Ливерпуль” Таргетт учун кураш олиб боради

18 июн 2019, 08:40
Мэтт Таргетт грандлар қизиқиш доирасига тушди.

“Саутгемптон” ҳимоячиси Мэтт Таргетт ёзги транфсерлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Футболчининг хизматларига “Арсенал” ҳамда “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Таргеттнинг трансфери 7 млн еврога баҳоланмоқда. Ҳимоячи ўтган мавсум АПЛда 16 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та ассистни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sportsmole