"Арсенал" Пакетага қизиқиш билдирмоқда, аммо "Лион"нинг талаблари юқори

Sherzod Nurmatov
10 июл 2022, 22:09
"Лион" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"CBS" журналисти Бен Жейкобс хабарига кўра, "Арсенал" бразилиялик футболчини сотиб олишга қизиқмоқда. Франция клуби ярим ҳимоячини сотишга тайёр, бироқ у учун камида 65 миллион евро ва бонуслар олишни истамоқда.

"Канонирлар" бу миқдорни жуда катта деб ҳисоблагани боис таклиф билан чиқмоқчи эмас.

"Лион" президенти Жан-Мишель Олас клубда футболчи бўйича таклиф борлигини айтган, аммо у айнан қайси жамоадан эканлигини очиқламаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: CBS Sports