"Арсенал" ўйинчиси "Бавария"га ўтишга яқинми?

Tolibjon Qosimov
15 ноя 2018, 18:12
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Германия чемпионатига ўтишга яқин.

Буни "The Independent" нашри тасдиқлади. Манбанинг маълумотига кўра, ўйинчининг хизматларига "Бавария" қизиқмоқда. Мюнхенликлар уэльслик билан музокара ўтказишга ҳам улгуришди. Немислар футболчи учун курашда ғолиб чиқишларига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, келаси йил ёзда Рэмзининг "канонирлар" билан шартномаси ўз ниҳоясига етади ва у эркин агент мақомини олади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Independent