"Арсенал" Обамеянгга ўринбосар топди

Оқил Абдубарноев
3 янв 2022, 21:57
"Арсенал" мураббийлар штаби билан можародан сўнг жамоани тарк этиш арафасида турган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгга ўринбосар қидиришда давом этмоқда.

Лондонликлар яна эътиборини "Реал Сосьедад" вакили Александр Исакга қаратди.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби келишувни якунлаш арафасида турибди. Трансфер нархи 40 миллион евродан ошиши мумкин.

Эътиборлиси, аввалроқ "Реал Сосьедад" Исакга қизиқаётган "Барселона" билан музокарага киришишдан бош тортганди. "Кўк-анорранглилар" ушбу маблағни бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф қилишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›