

Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа «Манчестер Сити» (0:2) ва «Челси»га (2:3) ютқазиб қўйди.
«Канонирлар» 1992 йилдан буён мавсумни бундай ёмон тарзда бошламаган эди. Ўша йил «Арсенал» Жорж Грэм бошчилигида «Норвич» (2:4) ва «Блэкберн»га (0:1) ютқазганди.
1996-2018 йилларда ишлаган Арсен Венгер қўл остида жамоа ҳеч қайси мавсумни икки мағлубият билан бошламаган эди.




