“Арсенал” АПЛ рекордини ўрнатди

Eldor Akmurzayev
19 дек 2021
Англия чемпионати 18-турида “Арсенал” сафарда “Лидс” устида 4:1 ҳисобида зафар қучди.

1-таймда “тўпчилар” рақиб дарвозасини 11 бор аниқ нишонга олиб, учта гол уришди. “Opta” манбасига кўра, “Арсенал” танаффусгача рақиб дарвозасига энг кўп аниқ зарба барган жамоа сифатида мусобақа рекордини ўрнатди. Мазкур статистика 2003/04 йилги мавсумдан бери ҳисоблаб борилади.

Микель Артета шогирдлари айни вақт чемпионат жадвалида 32 очко билан 4-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta