Арсен Венгер: "Ляказетт – "Арсенал" учун ажойиб ҳарид"

Narzulla Saydullayev
6 июл 2017, 10:10
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа сафида янги келиб қўшилган Александр Ляказетт ҳақида гапириб ўтди.

"Ляказетт сафимизга қўшилганидан хурсандмиз. У ўтган йиллар давомида голлар киритиб, яхши тўпурар эканлигини исботлаган.

Бундан ташқари Александр техник томонлама қизиқарли футболчи ва кучли характерга эга. Бу биз учун яхшигина кучайиш бўлади. Ляказетт "Арсенал"га янги мавсумни юқори савияда ўтказишга ёрдам бера олади", - дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: arsenal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›