Аргентина - Хорватия учрашувига ҳакамлар тайинланди

Оқил Абдубарноев
11 дек 2022
ЖЧ-2022'нинг дастлабки ярим финали Аргентина – Хорватия учрашувига ҳакам тайинланди.

Ўйинни Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Чиро Карбоне ва Алессандро Жаллатини ёрдам беради.

ВАР бош ҳаками сифатида Массимилиано Иррати танланди, унга Паоло Валери ассистентлик қилади.

Орсато жорий жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккита ўйинида ишлади: Қатар - Эквадор (0:2) ва Аргентина - Мексика (2:0). Ушбу баҳсларда у ҳаммаси бўлиб 11 та сариқ карточка кўрсатди ва битта пенальти белгилади.

Аргентина – Хорватия учрашуви 14 декабрь куни “Лусаил” стадионида соат 00:00 да бошланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sport