Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"

Administrator
16 окт 2025
Футболчи мураббийга тўлиқ ишонишини айтди.

"Реал Мадрид" клуби футболчиси Арда Гюлер бош мураббий Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди.

"Менга "Байер"нинг ўйин услуби ёқарди. Унинг футболида [ҳимоя босқичида] рақиб ярим майдонида кўпинча яккама-якка қоласан, бу персонал прессингга ўхшаган нарса. Бунинг учун характер, тажовузкор фикрлаш керак.

Қандай бўлмасин, мен унинг режаларига тўлиқ ишонаман. Агар бир куни у мендан дарвозага туришни сўраса, қўлқоп сотиб оламан," - деди ярим ҳимоячи.


AdministratorМуаллиф
Манба: L’Equipe