Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум

Alisher
15 янв 2025
Рональд Араухо "Барселона"да қолади.

Ҳимоячи Каталония клуби билан шартномани узайтиришга рози бўлди, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Спорт директори Деку бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. У ва ўйинчи ўртасида позитив нотада якунланган музокаралар ўтказилди.

Шартноманинг формал тафсилотлари яқин кунларда муҳокама қилинади.


AlisherMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano