

Учрашувнинг 42-дақиқасида Жаъфар Баҳодировнинг киритган голи тошкентликларга ғалаба келтирган бўлса, мезбонларни мағлуб қилиш учун етарли бўлди.
Шу орқали "Арал" жамоасининг Про-лига доирасида ўз майдонидаги 394 кунлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Жамоа сўнгги марта ўтган йилнинг 26 март кунида "Қўқон-1912"га ўз майдонида мағлубиятга учраганди.
Ушбу вақт давомида "Арал" ўз майдонида 15 та ўйин ўтказди ва бунда 9 ғалаба ҳамда 6 дуранг қайд этди.



