

Газетанинг ёзишича, "Оксфорд" клуби автобуси спиртли дезинферктор воситаси билан ишлов берилгач, блокировкага тушиб қолган. Автобус ҳар сафарга чиқишдан олдин ҳайдовчидан алкогол тестини ўтказишни "талаб қилади". Тизим сенсорлари спирт ҳидини сезди ва бу автобус олти соатга қулфланиб қолишига олиб келди.
Шунга қарамай, "Оксфорд" "Аккрингтон"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.



