Апрель ойининг энг яхши мухлислари - "Навбаҳор"

Narzulla Saydullayev
12 май 2017
Футбол - мухлислар учун. Бу шиорни кўпчилик жуда яхши билади. Стадионларимизга минглаб мухлислар келишса ҳар қандай футбол жозибали ўйинга айланади.

Март ойида "Динамо" клуби мухлисларини ойнинг энг яхши мухлисларидеб эълон қилган эдик.

Апрель ойида эса "Навбаҳор" мухлисларига тенг келадигани топилмади. "Лочинлар" мухлислари ўз суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб қувватлашди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра ойнинг энг яхши мухлислари деб тан олинишди.
 
Апрель ойида "Навбаҳор"нинг уй ўйинларига келган томошабинлар сони:

"Навбаҳор" - "Машъал" 1:0 (16280 томошабин)
"Навбаҳор" - "Шўртан" 1:0 (12705 томошабин)

Май ойида энг яхши бўлиш учун "Қўқон-1912" мухлислари ҳозирча фаворит.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia