UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

АПЛнинг кучли олти жамоасини асосий муаммолари нимадан иборат? Янгиликлар

АПЛнинг кучли олти жамоасини асосий муаммолари нимадан иборат?

Жорий мавсум АПЛ мусобақаси якунланишига ҳам 9 та тур қолди, ҳолос.

"Ҳаддесфилд" ва "Фулхэм" каби клублар АПЛни тарк этиш эҳтимоли юқори бўлиб бораётган паллада турнир жадвалининг юқори ўринлари учун бўлган кураш авжига чиқиб бормоқда. Амалдаги чемпион "Манчестер Сити" "Ливерпуль"дан 1 очко кўп тўплаган ҳолда етакчи бўлиб турган бўлса, "Тоттенхэм" мерсисайдликлардан 9 очкога қолиб кетган ва учинчи ўрин учун жуда қизиқарли баҳслар юзага келган.

Бу вақтда Лондоннинг яна икки клуби ва "Манчестер Юнайтед" ёнма-ён келишмоқда >>> АПЛ 

Одамлар тез-тез "Big Six" номи билан аталувчи жамоаларнинг кучли томонларини гапиришади. Лекин, уларнинг заиф нуқталари қандай? Кучли олти клубнинг ишлари қай даражада тўғри кетяпти? Қуйида уларнинг статистик ожиз жойларини кўришингиз мумкин.

"Манчестер Сити"

"Шаҳарликлар" аллақачон мавсум давомида 16 очкони кўкка совуришди. Бу натижа эса "Сити"нинг ўтган йилдаги кўрсаткичидан 2 очко камлигини кўрстатиб турибди. Мазкур мавсумда "Манчестер Сити" 4 марта ("Челси", "Кристал Пэлас", "Лестер" ва "Ньюкасл") ютқазган бўлса, уларнинг учтасида "Манчестер Сити" ўйинни бошқарди. Фақат "аристократлар" "Стемфорд Бриж"да ишончли ғалаба қозонди. Ўртамиёна жамоаларга бой берилган 9 очко йўқотишлар якунда Гвардиола ва унинг жамоасига қимматга тушиб қолмаса бўлгани.


"Ливерпуль"

"Қизиллар" ва ниҳоят ҳимоядаги камчиликларни тўлдирган бир пайтда, энди уларнинг ҳужумида муаммолар юзага келмоқда. Жамоа жорий мавсум АПЛда 64 та гол урди ва 15 марта дарвозасидан тўп олиб чиқди. Ушбу кўрсаткич уларга АПЛ якунига 10 та тур қолганида пешқадаб бўлиб туришларига замин яратиб берди. Аммо, "Эвертон билан дуранг оқибатида улар иккинчи ўринга тушиб қолишди. "Ливерпуль" ҳужумида ранг-баранглик, креатив ёндашув ёқолиб қолгандек кўринмоқда. Буни футболчилар узоқ масофадан кўп маротаба дарвозани ўққа тутишаётганидан билиш мумкин. Жамоа кетма-кет голсиз учрашувларни ҳам ўтказди ("Эвертон" 0:0, "Манчестер Юнайтед" 0:0, "Бавария" 0:0). Гарчи Топ-6 клуб орасида жарима майдони ташқарисидан энг кўп зарба берган (148 зарбадан 41таси аниқ) бўлса ҳам аниқлик кўрсаткичига ҳавас қилиб бўлмайди.


"Тоттенхэм"

"Шпорлар" (29-турга қадар) АПЛнинг ушбу мавсумида ўз ҳудудларига тегишли бўлган майдоннинг иккинчи ярмида 7,368 та узатмадан 751 та пасни ноаниқ амалга оширди. Бу борада улардан фақатгина "Вулверхэмптон" (799) ҳамда "Фулхэм"(762) жамоалари олдинда боришмоқда. Яқин йиллар ичида жамоанинг ҳимоядан туриб ҳужум бошлаши, майдон марказидаги боғламлар узилиб қолиш даражаси ошиб кетди. Оқибатда, Маурисио Почеттино бошқарувидаги жамоа ҳужумчилари ўзлари истамаган ҳолда Уго Льориснинг узоқ масофага тепган тўрлари учун курашишга мажбур бўлишмоқда. Марказий ярим ҳимоячилар рақиб жамоаси учун бўш зоналарни тақдим этиб қўйишларига, ҳимоячилар билан ўзаро тушнмовчиликлар ва етарли даражада пасларнинг аниқмаслигини сабаб сифатида келтириш ўринли. 


"Манчестер Юнайтед"

 Манкунианликларда вазият бироз бошақача. Деярли барча камчиликлар кетма-кет ғалабалардан сўнг кўзга ташланмай қолди. Лекин, АПЛда МЮ ҳужумчилари босим қилиш натижасида тўпни ютиб олиш кўрсаткичи (87 марта ютиб олган) бўйича фақат 3та жамоадан ("Брайтон" (80), "Вест Хэм"(80) ва "Фулхэм"(75) олдинда.  Сульшер келганидан сўнг вазият яхши томонга ўзгараётганини кўриш мумкин. 17 учрашувда МЮ босим қилиш оқибатида 47 маротаба тўпни рақиб ҳимоячиларидан олиб қўйди.


"Арсенал"

"Канонирлар" жорий мавсумда ички чемпионатда ҳимояда голга олиб борувчи энг кўп хато қилган жамоа бўлиб турибди (9). Арсен Венгер даврида ҳимоячиларнинг кўпчилиги ҳимояланиш кўникмасига эга бўлмаган ва натижада "Арсенал" мудофаасида кўплаб муаммолар Венгерни ташвишга солган. Бу муаммони Унаи Эмери бартараф қила оладиганга ўхшамайди. Боиси, АПЛда тўртинчи ўринда борадиган жамоа жорий мавсумда рақибларига гол уриб бериш имкониятини тақдим этаётганини жуда кўп кўриш мумкин. Улар бу борада аввалгиларига қараганда сахий жамоага айланиб улгурди. Исбот ўрнида, "Арсенал" ҳимоячилари Премьер-лигада бу мавсумнинг ўзида 22 марта қўпол хатога йўл қўйишди ва оқибатда шуларнинг 9 таси дарвоза ишғол этилиши билан якунланди.  Дарвозабон Бренд Лено 3 марта голга олиб борган хатода асосий рольни ижро этиб берди.


"Челси"

Вазиятларни кўкка совуриш бўйича "Челси" кучли олтилик ичида энг яхши натижани қайд этмоқда. "Аристократлар" жорий мавсум АПЛда 337 вазиятдан 47 та гол урди. Бу ҳар 7та имкониятдан биттасида фойдаланиш дегани. Бу эса Сарри ва унинг шогирдларига ярашмайдиган ҳолат. Умуман, лондонликларнинг 3та номинал ҳужумчиси жами 10та гол урди. Мората 5та ва у ҳозир "Атлетико" жамоасида ижара асосида ўйнамоқда. Оливье Жиру шу пайтга қадар икки марта ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, мавсум ярмидан клубга қўшилган Гонсало Игуаин 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди. Ҳужумкор ярим ҳимоячилар: Азар (12) ва Педро (8) бошқаларга қараганда кўпроқ тўп киритишмоқда.  


Нодир Абдурасулов

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика