UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

АПЛ қайтмоқда. Шогирд устозга қарши - "Ман Сити" - "Арсенал" (превью) Янгиликлар

АПЛ қайтмоқда. Шогирд устозга қарши - "Ман Сити" - "Арсенал" (превью)

Бугун Англия Премьер-лигаси доирасида қолдирилган 28-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Пеп Гвардиола шогирдлари рестартдан сўнг илк ўйинини ўз майдонида Микел Артетанинг жамоасига қарши ўтказади. Таъкидлаш керакки, жамоалар март ойи бошидан бери ўйинлар ўтказишмаган.

Шогирд устозга қарши - декабрь ойида Микель Артета "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлаётган эди, аммо ҳозир 37 ёшли испаниялик Лондон жамоасини бошқармоқда. Миш-мишларга қараганда, Пеп Микелни қўйиб юбориш ниятида бўлмаган, уни ҳеч бўлмаса мавсум сўнггига қадар жамоада олиб қолмоқчи бўлган. Артета эса шу билан биргаликда мустақил мураббийликка тайёр эди - буни Гвардиола тушунган. Артета "Арсенал"га келганидан сўнг кўп нарсалар яхши томонга ўзгарди: 80 миллионлик Николя Пепе яхшироқ кўринди, Шкодран Мустафи ўйнай бошлади, ҳимоядаги ўйин яхшиланди ва энг асосийси, "канонирлар" йил бошидан бери Премьер-лигада умуман мағлубиятга учрашмади. Гвардиола жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, Лерой Сане ниҳоят бугунги ўйинда майдонга тушишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, Гвардиола жамоаси биринчи даврада "Арсенал"ни "Эмирейтс"да 3:0 ҳисобида таслим этган эди.

Тахминиий таркиблар:


Қизиқарли фактлар:

- "Манчестер Сити" АПЛдаги сўнгги 33та уй учрашувидан 28тасида ғалаба қозонди.

- "Арсенал" Премьер-лигада сўнгги 5та сафар ўйинида дуранг ўйнади.

- "Шаҳарликлар" "тўпчилар"га қарши сўнгги 6та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишган.

- "Арсенал" АПЛдаги сўнгги 3та ўйиннинг биринчи таймида дуранг ўйнаб, ўйин якунида ғалаба қозонди.

- "Ман Сити" "Арсенал"га қарши барча мусобақалардаги сўнгги 6та ўйиннинг 5тасида камида 3та гол урмоқда.

- "Ман Сити" Премьер-лига доирасидаги сўнгги 9та уй учрашувининг 8тасида камида 2та гол урмоқда.


Англия Премьер-лигасининг 28-турга қадар бўлган турнир жадвали


Манчестер Сити

Рахим Стерлинг - 45', Кевин Де Брёйне - 51', Фил Фоден - 90'

Премьер-лига . 28-тур

18/06/2020, 01:15

0
:
3
Тугади

Арсенал

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
45'  Рахим Стерлинг
51'  Кевин Де Брёйне
65'  Давид Сильва (Бернарду Силва)
65'  Рияд Марез (Фил Фоден)
70'  Кевин Де Брёйне (Родриго Эрнандес)
70'  Эмерик Ляпорт (Фернандиньо)
79'  Родриго Эрнандес
80'  Габриэль Жезус (Серхио Агуэро)
90'  Фил Фоден
8'  Гранит Джака (Дани Себальос)
24'  Пабло Мари (Давид Луис)
49'  Давид Луис
67'  Маттео Гендузи (Энсли Мэйтленд-Найлз)
67'  Эдди Нкетиа (Александр Ляказетт)
67'  Джо Уиллок (Рис Нельсон)
76'  Киран Тирни

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика