UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЛаЛига. 16-тур нурсиз дуранг билан якунланди  2 02:57АПЛ. "Эвертон" сўнгги дақиқаларда "Арсенал"ни мағлуб этди  14 02:31А Серия. 15-турни ёпиб берувчи икки ўйин якунига етди  0 01:58Араб кубоги. Уммон Баҳрайнни, Қатар Ироқни мағлуб этди  0 01:20"Барселона"нинг "Бавария"га қарши баҳс учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:48Кабальеро "Саутгемптон" билан 1 ойлик шартнома имзолади  0 00:20ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетик". Асосий таркиблар маълум!  0 00:04АПЛ. "Эвертон" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  8 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:50"Тоттенхэм" Льорисга шартнома таклиф қилди  0 23:35IFFHS йилнинг энг яхши плеймейкерларини аниқлади  3 23:20Olamsport: Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинда қатнашгани учун четлатилди, Андижон ҳокими ММАчига уй совға қилди  0 23:14Месси: "Неймар ҳалигача 10-рақамни олишимни сўрайди"  5 22:51IFFHS йилнинг энг яхши мураббийларини аниқлади  6 22:29Араб кубоги. Осиё термалари африкаликларга мағлуб бўлди  1

АПЛ. МЮ – “Шеффилд Ю” ва бошқа учрашувлар учун превью Янгиликлар

АПЛ. МЮ – “Шеффилд Ю” ва бошқа учрашувлар учун превью

Англия премьер-лигасида 31-тур ўйинлари давом этади.

Бугун бир нечта учрашувлар ўтказилади. Булар -  “Манчестер Юнайтед” – “Шеффилд Юнайтед”, “Вулверхэмптон” – “Борнмут”, “Ньюкасл” – “Астон Вилла”, “Норвич” – “Эвертон” ва “Ливерпуль” – “Кристал Пэлас”.  

24.06 22:00 (Тошкент вақти) “Манчестер Юнайтед” – “Шеффилд Юнайтед”

"Манчестер Юнайтед" рестартни "Тоттенхэм"га қарши ўйиндаги дуранг билан бошлади - 1:1. МЮ ҳозир "Челси"дан 5 очко ортда борган ҳолда 5-ҳринга жойлашган. 

"Шеффилд Юнайтед" ўтган ҳафта "Астон Вилла" билан нурсиз дуранг қайд этган бўлса, якшанба куни "Ньюкасл"га йирик ҳисобда ютқазди - 0:3. Жамоа 8-ўринда боряпти ва 7-ўриндаги "Тоттенхэм" билан фарқ 1 очкони ташкил этади, холос.

Таркиблар бўйича

Поль Погбани ҳеч бир муболағасиз асосий таркибга қайтди, десак бўлаверади.  

Оле Гуннар Сульшер Погба билан ўйин қурадиган бўлса, Фред ёки Мактоминейдан воз кечишига тўғри келади, балки 4-3-1-2 схемасига ўтиши мумкин. 

Дэниел Жеймс  11 талик учун курашиб кўради, лекин у катта эҳтимол билан захирада қолади.

Сульшер 4-2-3-1 тактикасидан фойдаланадиган бўлса, Мейсон Гринвуд асосий таркибда тушиши мумкин. 

Мураббийлар штаби ҳимоя марказида Линделёф-Магуайр жуфтлигидан фойдаланишлари кутилмоқда.     

"Шеффилд Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жон Флек жароҳатидан қутулди, бу жамоа учун ажойиб хушхабардир.

Крис Уайлдерда бир муаммо чиқиб қолди, яъни у бугун Жон Иганни майдонга тушира олмайди (қизил карточка туфайли). 

Ҳимоячи Жек О’Коннелл мавсум рестартидан кейин ҳали майдонга тушгани йўқ, унинг тикланиш жараёни давом этмоқда ва мураббий унинг хизматларидан фойдаланишга умид билдиряпти. 

МЮдан келиб, ижарада ўйнаётган дарвозабон  Дин Хендерсон шартнома шартларига кўра, майдонга тушмасилиги мумкин. Унинг ўрнига дарвозани Саймон Мур қўриқлайди. 

Ярим ҳимоячи Жон Ландстрём ҳам ўз имкониятларини интизорлик билан кутаётганини айтиб ўтиш жоиз.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

Ман Ю ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Шеф Ю ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

94 та

44 (47%)

5:0

34 (36%)

6:1

16 (17%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Юнайтед"нинг охирги 8 ўйинидан 7 тасида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига). 

- МЮ сўнгги 3 уй баҳсида дарвозасини қуруқ сақлади (Премьер-лига). 

- МЮ сўнгги 13 уй ўйинидан 12 тасида ютқазмаган (Премьер-лига). 

- "Шеффилд Юнайтед" 47 йилдан буён МЮ майдонида ғалаба қозониш нималигини билмайди (барча мусобақалар).

Тахминий таркиблар

"Манчестер Юнайтед” (4-3-1-2): Де Хеа - Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу - Мактоминей, Фред, Погба - Фернандеш - Марсьяль, Рэшфорд

"Шеффилд Юнайтед" (3-5-2): Мур - Бэшем, О’Коннелл, Робинсон - Болдок, Ландстрём, Норвуд, Флек, Стивенс - Макберни, Муссе     

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Туанзебе ("Манчестер Юнайтед"),  Ягелка ("Шеффилд Юнайтед")

Сўроқ остида: Жонс, Линделёф ("Манчестер Юнайтед"), О’Коннелл, Макголдрик ("Шеффилд Юнайтед")

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 7', Антони Марсьяль - 44', Антони Марсьяль - 74'

Премьер-лига . 31-тур

24/06/2020, 23:00

0
:
3
Тугади

Шеффилд Юнайтед

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
7'  Антони Марсьяль
7'  Маркус Рэшфорд
44'  Антони Марсьяль
44'  Аарон Уан-Биссака
67'  Люк Шоу
74'  Антони Марсьяль
74'  Маркус Рэшфорд
80'  Антони Марсьяль (Одион Игало)
80'  Поль Погба (Андреас Перейра)
80'  Бруну Фернандеш (Скотт Мактоминей)
80'  Маркус Рэшфорд (Дэниел Джеймс)
81'  Мэйсон Гринвуд (Хуан Мата)
46'  Оливер Норвуд (Сандер Берге)
46'  Лис Муссе (Оливер Макберни)
64'  Дэвид Макголдрик (Ришайро Живкович)

24.06 22:00 (Тошкент вақти) “Вулверхэмптон" – “Борнмут”

"Вулверхэмптон" ўтган тур меҳмонда "Вест Хэм"ни енгди - 2:0. "Бўрилар" 6-ўринга жойлашишган ва янада юқорилашлари мумкин. 

"Борнмут" ўз майдонида "Кристал Пеэлас"га енгилди - 0:2. Жамоанинг ҳолати оғир ва 18-ўринда боряпти.   

Таркиблар бўйича

Педру Нету ўтган ўйинда захирадан тушиб гол урган ва у энди асосий таркиб учун бевосита даъвогарлик қилади.     

Шунингдек, ўтган учрашувда Адама Траоре ҳам захирадан ўйинга қўшилиб, голли узатма қайд этган ва бугун катта эҳтимол билан асосий таркибда ўйинни бошлайди.

"Борнмут"да ёш ярим ҳимоячи Дэвид Брукснинг ўрни сезилмоқда. 

Эдди Хау "бўрилар"ни ютиш учун Крис Мефамни асосий таркибда қайтариши ва 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнаши мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Вулверхеэмптон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Борнмут” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

11 та

4 (36%)

3:1

4 (36%)

2:1

3 (27%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Борнмут" сўнгги 6 меҳмон ўйинида мағлуб бўлган (Премьер-лига).

- "Бўрилар" охирги 6 ўйинидан 5 тасида дарвозасини қуруқ сақлаган (Премьер-лига).

- "Борнмут" сўнгги 5 ўйинда камида 2 та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига).

- "Вулверхэмптон" сўнгги 6 баҳсда ютқазмаган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Вулверхэмптон" (3-4-3): Патрисиу - Боли, Коуди, Саисс - Доэрти, Невиш, Моутинью, Хони - Траоре, Хименес, Жота

"Борнмут" (3-4-3): Рамздейл - Мефам, С. Кук, Аке - Смит, Лерма, Л. Кук, Груневелд - Х. Уилсон, К. Уилсон, Кинг   

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Дэниелс, Фрейзер ("Борнмут")

Сўроқ остида: Биллинг, Брукс ("Борнмут") 

Вулверхэмптон

Рауль Хименес - 60'

Премьер-лига . 31-тур

24/06/2020, 23:00

0
:
1
Тугади

Борнмут

Стадион: Molineux Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
27'  Ромен Саисс
41'  Рубен Невеш
60'  Рауль Хименес
60'  Адама Траоре
62'  Диогу Жота (Педру Нету)
73'  Адама Траоре (Леандер Дендонкер)
87'  Жоау Моутинью
90'  Рауль Хименес (Даниэл Поденсе)
90'  Жоау Моутинью (Морган Гиббс-Уайт)
34'  Дэвид Брукс
36'  Стив Кук
39'  Каллум Уилсон
50'  Филипп Биллинг (Дэн Гослинг)
66'  Дэвид Брукс (Харри Уилсон)
66'  Джуниор Станислас (Доминик Соланке)
66'  Джефферсон Лерма (Арно Данджума)
82'  Джек Стейси (Ллойд Келли)

24.06 22:00 (Тошкент вақти) “Ньюкасл" – “Астон Вилла”

"Ньюкасл" "Шеффилд Юнайтед"ни йирик 3-0 ҳисобида мағлуб этгач, 13-ўринга жойлашди. 

"Астон Вилла"да аҳвол чатоқ, жамоа 19-ўринда турибди, агар ғалаба қозониб, муҳим очколарни тўплаб бормаса, Чемпионшипга тушиб кетади. 

Таркиблар бўйича

Стив Брюс жамоасига жисмоний тайёргарлик ва чарқоч аломатлари халақит қилиши мумкин. 

Жамоадан Пол Дамметт, Киран Кларк ва Шон Лонгстаффнинг бўлажак ўйиндаги иштироки сўроқ остида. 

"Челси"га қарши ўйинда дарвозани Эрьян Нюланн қўриқлади. Бу гал майдонга тушиши сўроқ остида, балки бу гал дарвозани Рейна қўриқлар. 

Ижара шартлари боис “Челси”га қарши ўйнамаган Дэнни Дринкуотер яна майдонга тушмаслиги мумкин, чунки унда жароҳат борлиги маълум қилинди. 

Хота ва Трезеге асосий таркибда Эль-Газини алмаштиришга умид қилишмоқда.     Шунингдек, ҳужум чизиғида Саматта бошланғич дақиқалардан бошлаб ҳаракатланади.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Ньюкасл” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Астон Вилла” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

164 та

71 (43%)

6:0

56 (34%)

7:0

37 (23%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Ньюкасл" охирги 4 уй ўйинида дарвозасини қуруқ сақлади (Премьер-лига).

- "Астон Вилла" сўнгги 3 меҳмон ўйинида ютқазган (Премьер-лига).

- "Астон Вилла" сафардаги охирги 11 ўйинидан 9 тасида камида 2 та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига).

- "Ньюкасл" сўнгги 11 уй баҳсида "Асто Вилла"га умуман мағлуб бўлмаган (барча мусобақалар). 

- "Астон Вилла" сўнгги 6 учрашувидан 5 тасида мағлубиятга учраган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Ньюкасл" (4-4-2): Дубравка - Манкильо, Ласселлс, Фернандес, Роуз - Ритчи, Шелви, Хейден, Сен-Максимен - Жоэлинтон, Альмирон 

"Астон Вилла" (4-3-3): Рейна - Муҳаммади, Хоз, Мингс, Таргетт - Луис, Накамба, Хурихан - Трезеге, Саматта, Грилиш    

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Виллемс, Колбэк ("Ньюкасл"), Хитон, Энгелс, Гильбер, Весли ("Астон Вилла") 

Сўроқ остида: Кларк, Дамметт, Ш. Лонгстафф, М. Лонгстафф ("Ньюкасл"), Дринкуотер ("Астон Вилла")

Ньюкасл

Дуайт Гэйл - 68'

Премьер-лига . 31-тур

24/06/2020, 23:00

1
:
1
Тугади

Астон Вилла

Ахмед Аль-Мухаммади - 83'

Стадион: St James' Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
59'  Джамаал Ласcеллс
64'  Жоэлинтон (Эндрю Кэрролл)
67'  Мэтт Ритчи (Дуайт Гэйл)
68'  Дуайт Гэйл
68'  Эндрю Кэрролл
74'  Федерико Фернандес
86'  Айзек Хейден (Набиль Бенталеб)
86'  Мигель Альмирон (Валентино Лазаро)
45'  Дуглас Луис
70'  Анвар Эль-Гази (Кинан Дэвис)
70'  Трезеге (Конор Хурихэйн)
77'  Эзри Конса (Ахмед Аль-Мухаммади)
77'  Джон Макгинн (Марвелус Накамба)
83'  Ахмед Аль-Мухаммади
83'  Конор Хурихэйн
90'  Кортни Хоз

24.06 22:00 (Тошкент вақти) “Норвич" – “Эвертон"

"Норвич" энг охирги ўринда боряпти, жамоа ўтган тур "Саутгемптон"га йирик 3-0 ҳисобида ютқазди. 

"Эвертон" эса "Ливерпуль" билан ўйин ўтказиб, ўз дарвозасини қуруқ сақлади - 0:0. Карло Анчелотти бугунги баҳсда ғалаба учун жиддий бел боғлайди. 

Таркиблар бўйича

"Норвич" бугунги кунга келиб Хэнли, Байрам ва Циммермансиз қолган. 

"Саутгемптон"дан қабул қилиб олинган қақшатқич мағлубият (0:3)дан кейин жамоа бош мураббийи Даниель Фарке бир нечта ўзгаришларга қўл уришига тўғри келади.

Карло Анчелоттининг "Эвертон" клуби "Ливерпуль" билан дуранг ўйнади, жамоанинг ҳозирги ҳолати ўрта даражада. 

Клубда бир нечта жароҳатланганлар мавжуд. Тосун, Уолокотт каби юқори сафияли футболчилар шулар жамласидан. 

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Норвич” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Эвертон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

60 та

18 (30%)

5:1

23 (38%)

5:0

19 (32%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Норвич" сўнгги 6 ўйинидан 5 тасида гол ура олмаган (Премьер-лига).

- "Норвич" "Эвертон"га қарши сўнгги 6 ўйинидан 5 тасида камида 2 та гол ўтказиб юборган (барча мусобақалар).

- "Эвертон" охирги 3 сафар учрашувида камида 2 та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Норвич" (4-2-3-1): Крул - Эронз, Клозе, Годфри, Луис - Тетти, Маклейн - Буэндиа, Штиперман, Кантуэлл - Пукки    

"Эвертон” (4-4-2): Пикфорд - Коулман, Кин, Холгейт, Динь - Ивоби, Гомеш, Дэвис, Бернард - Ришарлисон, Калверт-Льюин    

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хэнли, Байрам, Циммерман ("Норвич"), Гбамен, Уолкотт, Тосун ("Эвертон") 

Сўроқ остида: Штиперман ("Норвич"), Мина, Сидибе, Делф ("Эвертон") 

Норвич Сити

Премьер-лига . 31-тур

24/06/2020, 23:00

1
:
0
Тугади

Эвертон

Майкл Кин - 55'

Стадион: Carrow Road, 0 томошабин

Бош ҳакам: Andrew Madley

45'
90'
71'  Ондрей Дуда (Теему Пукки)
71'  Лукас Рупп (Эмилиано Буэндия)
79'  Александер Тетти (Марио Вранчич)
80'  Онель Эрнандес (Адам Айда)
87'  Джамал Льюис (Тодд Кантуэлл)
46'  Том Дэвис (Гильфи Сигурдссон)
55'  Майкл Кин
55'  Люка Динь
79'  Ришарлисон (Мойзе Кин)
80'  Мойзе Кин
87'  Бернард (Лейтон Бейнс)
90'  Алекс Ивоби (Энтони Гордон)

Бир неча дақиқалардан сўнг, “Ливерпуль” – “Кристал Пэлас” учрашуви превьюси ҳам эътиборингизга тақдим этилади. 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика