

Мерсисайдликлар бундан олдинги турларда “Ман Сити” (1:4) ҳамда “Брайтон”га (0:1) енгилганди.
“Қизиллар” 2014 йилдан бери илк бор чемпионатда бу каби муваффақиятсиз серия қайд этди. Ўшанда жамоани Брендан Рожерс бошқарган.
Шунингдек, Клопп шогирдлари 2019/20 йилги мавсум 24 турдан кейин 70 очко тўплашганди. Бу мавсум эса улар ҳисобидаги очколар сони 40 тани ташкил этмоқда.



