UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  0 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  6 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  44 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  9 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  13 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1

АПЛ. "Лидс" "Элланд Роуд"да "Челси"га жавобсиз 3та гол урди Янгиликлар

АПЛ. "Лидс" "Элланд Роуд"да "Челси"га жавобсиз 3та гол урди

Теглар :  Челси АПЛ Лидс
АПЛ 3-тур доирасидаги "Лидс" — "Челси" ўйини бўлиб ўтди.

"Лидс" — "Челси" 3:0

Голлар: Ааронсон (33), Морено (37), Харрисон (69)

"Лидс": Мелье, Кристенсен, Льоренте, Кох, Стрейк, Жеймс, Рока, Адамс, Харрисон, Ааронсон, Родриго.

"Челси": Менди, Тиаго Силва, Кулибали, Жеймс, Кукурелья, Лофтус-Чик, Жоржиньо, Маунт, Галлахер, Хавертц, Стерлинг.


АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Лидс

Бренден Ааронсон - 33', Родриго - 37', Джек Харрисон - 69'

Премьер-лига . 3-тур

21/08/2022, 19:00

0
:
3
Тугади

Челси

Стадион: Elland Road, 36372 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
33'  Бренден Ааронсон
37'  Родриго
37'  Джек Харрисон
61'  Марк Рока (Адам Форшоу)
69'  Джек Харрисон
69'  Родриго
70'  Дэниел Джеймс (Луис Синистерра)
83'  Джек Харрисон (Сэм Гринвуд)
83'  Бренден Ааронсон (Матеуш Клих)
83'  Родриго (Джо Гельхардт)
9'  Калиду Кулибали
36'  Рахим Стерлинг
64'  Конор Галлахер (Кристиан Пулишич)
64'  Жоржиньо (Хаким Зиеш)
77'  Мэйсон Маунт (Бен Чилуэлл)
84'  Калиду Кулибали
87'  Рахим Стерлинг (Сесар Аспиликуэта)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.


88. Ҳа, Томас Тухель бугун "Элланд Роуд"да барчасини ютқазди. "Лидс" бугун рақибидан кўра вазиятлардан яхшироқ фойдаланди.


84. Кулибали иккинчи сариқ карточкани олган ҳолда, майдондан четлатилди. У рақибнинг қарши ҳужумини очиқчасига тўхтатиб қолди.

82. "Челси" ҳужумларни давом эттирмоқда ва кўплаб зарбалар бермоқда, аммо Тухель жамоасига самарадорлик етишмаяпти.

69. Жек Харрисон катта эҳтимол билан ўйиндаги ғолибни аниқлаб берди. Энди "Челси"га бир очко олиш ҳам қийин бўлади. 3:0 (!)

65. "Челси" ўйинчиси Жеймснинг зарбасини Мелье бироз қийинчилик билан бартараф этди.

61. "Лидс"да ўзгариш: Рокани Форшоу алмаштирди.

57. Зарбалар бўйича статистикада деярли тенглик. Мезбонлар 10та, "Челси" эса 9та зарба берган.

50. "Челси"да қарши ҳужумда яхши имконият юзага келганди, аммо Хаверцнинг зарбасини ҳимоя тўсиб қолди.

48. Кукурельянинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди, испан ўзи учун ноқулай оёқда зарба берган эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС


45. Биринчи бўлим якунланди.

37. ГОООООООООЛ!!! Испаниялик Родриго Морено жарима майдончаси ичига узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўналтирди.

36. Навбатдаги сариқ карточка Раҳим Стерлингга кўрсатилди. У ўз жарима майдончаси яқинида рақибини чалиб йиқитди.

33. ГООООООЛ! "Лидс" ҳисобни очмоқда! Ааронсон Мендининг қўпол хатосидан сўнг гол уриб кетди. Сенегаллик дарвозаси олдида рақибни алдамоқчи бўлди, аммо...

32. Родриго қарши ҳужум давомида яна рақиб дарвозасини нишонга олди. Аммо, бу сафар Менди тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

27. "Челси" ўйинда устунликка эришмоқда. Қулай вазиятлар юзага келганига қарамай, ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.

22. Маунт! Англиялик ўткир бурчакни нишонга олди, аммо Мелье ажойиб сейв ижро этди.

20. Родриго жарима майдончаси ичига кириб, Менди дарвозаси томон зарба берди, бироз ноаниқ.

15. ГООООООЛ! Стерлинг ажойиб гол урмоқда, аммо англияликнинг ушбу ажойиб голи офсайд сабаб бекор қилинди.

9. Ўйиндаги илк сариқ карточка Калиду Кулибалига кўрсатилди. Сенегаллик рақиб ўтиб кетганидан сўнг, унинг либосидан тортиб қолди.

5. "Челси" ҳужумлар қилишда давом этмоқда. Бу сафар Лофтук-Чик ўз омадини синаб кўрди. Бироқ тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

1. Илк дақиқаданоқ ўта хавфли вазият! Стерлинг жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

1. Ўйин бошланди!

ЎЙИННИ ЖОНЛИ ЭФИРДА КЎРИШ ВИДЕО

— Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

— Тез орада АПЛ 3-тур доирасида "Лидс" ва "Челси" ўртасидаги ўйин старт олади. Ушбу ўйинни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика