АПЛ. Ихеаначонинг хет-триги жамоасига йирик ғалаба келтирди ва “Лестер”ни 2-ўринга олиб чиқди

Eldor Akmurzayev
14 мар 2021, 22:25
Англия чемпионати 28-туридан ўрин олган “Лестер” – “Шеффилд Юнайтед” баҳсида мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

“Тулкилар” сафида Келечи Ихеаначо хет-трикка эришган бўлса, Айозе Перес ҳам ўз таблога ёздирди. Яна бир тўпни эса рақиб футболчиси Итан Ампаду ўз дарвозасига киритиб юборди.

“Лестер” бугунги муваффақиятдан кейин очколари сонини 56 тага етказган ҳолда 2-ўринга кўтарилди.

"Лестер" – "Шеффилд Юнайтед" 5:0 (1:0, 4:0)

"Кинг Пауэр"

Голлар: 1:0 – 39 Ихеаначо, 2:0 – 64 Перес, 3:0 – 69 Ихеаначо, 4:0 – 78 Ихеаначо, 5:0 – 80, автогол Ампаду.

"Лестер" – Шмейхель, Кастань, Эванс, Сеюнжю, Рикарду Перейра (Олбрайтон, 46), Тилеманс, Ндиди, Перес (Лешабела, 81), Фофана, Ихеаначо, Варди.

"Шеффилд Юнайтед" – Рэмсдейл, Болдок, Башем, Брайан, Стивенс, Норвуд (Ндиай, 79), Ландстрем, Берк (Муссе, 63), Флек, Ампаду, Шарп.

Огоҳлантиришлар: Брайан (74), Ландстрем (88).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia