АПЛ. “Брайтон” ўзи учун тарихий натижа қайд этди

Eldor Akmurzayev
4 янв 2023, 09:05
Англия чемпионати 19-турида “Брайтон” сафарда “Эвертон” устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур клуб ўз тарихида илк бор мусобақа доирасида меҳмонда ўтказилган учрашувда 4 та гол уришга эришди. Рақиб дарвозасига голларни Каору Митома, Эван Фергюсон, Солли Марч ва Паскаль Грос уришга эришди.

“Брайтон” мазкур муваффақиятдан кейин очколарини 27 тага етказиб олди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›