UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4

Анвар Солиев: “Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди” Янгиликлар

Анвар Солиев: “Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди”

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” клуби спорт директори Анвар Солиев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди:

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз олтита ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди. Гарчи бугунги учрашувда ғалабани қўлга киритган бўлсакда, натижа бизни қониқтирмади. Ютуқсиз серияни барҳам берганимиз хурсанд қилган бўлсада, мухлисларимиз қаршисида керакли ҳисобни қайд этиб кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалай олмадик. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда биринчи давранинг қолган учта учрашувига муносиб тарзда тайёргарлик кўриб, ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўртада юзага келадиган кичик танаффусда ўйинларимизни таҳлил қилиб, биринчи даврани муносиб тарзда якунлаш борасида бош қотирамиз.

- Жамоани кейинги босқичга чиқиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Жамоамизни кейинги босқичга чиқишига гол етишмади. Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди. Футболчиларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, булардан фойдалана олмадик. Аъзам Алиев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Жабборовларда яхшигина вазиятлар юзага келган бўлсада мақсадга эриша олмадик. Ҳужумчиларимиз бироз оқсашмоқда. Шу сабабли, вазифани бажара олмадик.

- Рақиб ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- “Нефтчи” жамоасини ҳимояга жиддий тарзда эътибор қаратиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга интилишларини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда баҳсга ҳозирлик кўргандик. Аммо, юқорида айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди. Бугун рақибга қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди деб ўйлайман. Фарғоналикларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика