UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  29 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  275 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  2 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  4 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ”

“Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 5-турнинг марказий учрашувида “Пахтакор”га 0:5 ҳисобида енгилди.

Ўйин давомида бир қатор вазиятларни кўкка совурган “қалдирғочлар” ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Албатта, бу жамоадаги айрим ёш футболчиларга оғир руҳий зарба бўлиши турган гап. Яқин орада “Бунёдкор” бу қадар хунук тарзда имкониятни бой бермаган эди. Беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйинда “Пахтакор” тезкор гол ва вазиятлардан самара чиқариш ҳисобига шундай тарзда ғалаба қозонди. Лекин, ҳисоб адолатли бўлди дея олмайман. Чунки, ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келганди. Қисқаси ушбу ўйиндаги хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб навбатдаги баҳсга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ. Бу – футбол. Эндигина бешинчи турни ўтказдик. Шу боис олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси олдинда. Мен жамоамизга ва футболчиларга ишонаман. 

Янги келган футболчилар ҳали киришиб кетгани йўқ? Билмадим, сизга шундай туюлаётган бўлса керак. Мураббийлар томонидан Черанни алоҳида қўриқлаш ҳақида кўрсатма берилгани йўқ. “Пахтакор” Жиззахдаги мағлубиятдан сўнг биз билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Насиб қилса кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз”,-дейди Анвар Ғофуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика