UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  0 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  1 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  5 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  3 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1

Анвар Бердиев "Андижон"да қоладими ? Янгиликлар

Анвар Бердиев "Андижон"да қоладими ?

Ўз вақтида “Нефтчи” жамоасининг афсонавий ҳужумчиси бўлган Анвар Бердиевнинг бугунги тақдирига кўпчилик футбол мухлислари бефарқ эмаслар.


Маълумки, Бердиев “Нефтчи”даги фаолиятидан сўнг “Бунёдкор”да тўп сурди ва янги мавсум аввалида андижонликлар сафига бориб қўшилди. Бахтиёр Ашурматов қўл остида янги мавсумни бошлаган Анвар Бердиев биринчи даврадан сўнг “Андижон” машғулотларида кўриниш бермаяпти. Тажрибали ҳужумчининг “Нефтчи” сафига бориб қўшилиши ҳақидаги миш-мишлар авжига чиққан. Биз эса масалага ойдинлик киритиш мақсадила Анвар Бердиев билан тўғридан-тўғри боғландик ва бир қатор саволларимизга жавоб олишга муваффақ бўлдик. – Очиғи айни пайтда ўзимнинг шахсий ишларим билан бандман, - деб гап бошлади Анвар Бердиев. – Мен билан боғлиқ барча масала очиқ турибди. Ҳаммаси сўроқ остида. “Андижон” жамоаси билан йил охиригача шартномам бор. Жамоадан кетишим ҳам қолишим ҳам мумкин. Барчаси тез орада ҳал бўлади. Хозир сизларга аниқ жавоб бера олмайман", - деди Анвар Бердиев “Рухсор” радиоси мухбири билан суҳбат чоғида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика