Анвар Бердиев "Андижон"да қоладими ?

Ўз вақтида “Нефтчи” жамоасининг афсонавий ҳужумчиси бўлган Анвар Бердиевнинг бугунги тақдирига кўпчилик футбол мухлислари бефарқ эмаслар.


Маълумки, Бердиев “Нефтчи”даги фаолиятидан сўнг “Бунёдкор”да тўп сурди ва янги мавсум аввалида андижонликлар сафига бориб қўшилди. Бахтиёр Ашурматов қўл остида янги мавсумни бошлаган Анвар Бердиев биринчи даврадан сўнг “Андижон” машғулотларида кўриниш бермаяпти. Тажрибали ҳужумчининг “Нефтчи” сафига бориб қўшилиши ҳақидаги миш-мишлар авжига чиққан. Биз эса масалага ойдинлик киритиш мақсадила Анвар Бердиев билан тўғридан-тўғри боғландик ва бир қатор саволларимизга жавоб олишга муваффақ бўлдик. – Очиғи айни пайтда ўзимнинг шахсий ишларим билан бандман, - деб гап бошлади Анвар Бердиев. – Мен билан боғлиқ барча масала очиқ турибди. Ҳаммаси сўроқ остида. “Андижон” жамоаси билан йил охиригача шартномам бор. Жамоадан кетишим ҳам қолишим ҳам мумкин. Барчаси тез орада ҳал бўлади. Хозир сизларга аниқ жавоб бера олмайман", - деди Анвар Бердиев “Рухсор” радиоси мухбири билан суҳбат чоғида.


Манба: "Рухсор" ФМ радиоси, "Спорт кундалиги" дастуридан