Антонио Конте: “Челси”да келгуси мавсумда ҳам қоламан

Aslanov Jasurbek
6 апр 2017, 23:25
“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жорий йил ёзида Италияга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

“Бошқалар менинг ўрнимда мен ҳақимда гапиришлари менга ёқмайди. Пасторелло менинг дўстим, мен ҳақимда нимадир билмоқчи бўлишса, менинг ўзимдан сўраб қўйишгани маъқул.

Биз соврин учун кураш олиб бораяпмиз ва уни қўлга киритмоқчимиз. Мен Англияда қоламанми? Ҳа, мен кейинги мавсумда ҳам “Челси”да қоламан”,дейди Конте.

Илгарироқ италиялик агент Федерико Пасторелло бошқа жиддий таклифлар боис Конте Лондон клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Контенинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2019 йилнинг ёзигача амал қилади. Аммо клуб раҳбарияти ҳозирданоқ унинг шартномасини янада узайтиришмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian