Ансу Фати жароҳат олди

Omonjon To`xtamirzayev
27 ноя 2023
"Брайтон энд Хоув Альбион" ва Испания термаси ҳужумчиси Ансу Фати АПЛ 13-тури доирасида "Ноттингем Форест"га қарши баҳсда (3:2) жароҳат олди.

Футболчи асосий таркибда ўйинни бошлади, лекин 21-дақиқада жароҳат олгани туфайли алиштирилди. Ҳозирча жароҳат қанчалик жиддийлиги номаълум.

"Брайтон" сафида ижарада тўп тепаётган Фати 14 ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Sport.es