Англия премьер-лигаси ЖЧ-2022ни қишга ўтказишга қарши чиқди

18 июл 2013, 21:49
Англия Премьер-лигаси ФИФА президенти Блаттернинг 2022 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатини қишга ўтказиш ҳақидаги таклифига норозилигини билдирди.

"Премьер-лиганинг бу борадаги танлаган позицияси ўзгармайди. Биз Жаҳон Чемпионатини қишда ўтказиш бажариб бўлмайдиган ва бутун Европа футболи учун зиёнли бўлган қарор бўлади деб биламиз". 

"Агар шундай қарорга келинса, бирваракайига Ангоия чемпионатининг уч мавсуми — 2020/2, 2021/22 ва 2022/23га қаттиқ зарар етказади. Шу билан биргаликда телетранцлятсиялар бўйича шартномаларга путр етказади", деб ёзади премьер-лига расмий сайти.  

Чоршанба куни ФИФА раҳбари 2022 йилда бўладиган чемпионатни қишга кўчириш борасидаги мавзуни ФИФА ижро қўмитасининг октябр ойида бўладиган йиғилишида муҳокамага қўйишини маълум қилганди. Блаттер фикрича, Қатардаги чемпионатни ҳаддан зиёд иссиқ ҳарорат сабаб ёзда ўтказиш асло мумкин эмас. У ерда бу вақтда 50 даражагача иссиқ бўлади.


Манба: sports.ru