UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Европа лигаси. 5-тур ўйинлари якунланди  1 02:10РПЛ клублари ушбу мавсум еврокубокларда фақатгина бир ғалабага эришди  1 02:00Olamsport: Бектемир камарларни бирлаштирмоқчи, Жошуа жанг учун гонарари камайишига ҳам рози ва бошқа хабарлар  0 01:35ЦСКАдан жуда ёмон натижалар  0 00:57Европа лигаси. "Милан"дан иродали ғалаба, "Тоттенхэм" дуранг ўйнади, "Лестер" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 00:28Конференциялар лигасининг дастлабки финали ўтказиладиган стадион маълум қилинди  3 00:14Европа лигаси. "Арсенал", "Рома", "Наполи" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:51Моуринью - Артета ҳақида: "Арсенал"да ишлаш учун юқори савияда бўлиш керак, демак..."  1 23:32Паредес: "Умид қиламанки, Месси ПСЖга ўтади"  1 23:15Сульшер жамоада жароҳатланганлар ҳақида гапирди  3 22:52Миллатлар лигаси ярим финалида финал олдидан финаллар бўлади  13 22:44"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!"  13 22:35"Барселона" футболчиларга январь ойи учун маош тўламайди  2 22:14Европа лигаси. "Милан", "Тоттенхэм", "Лестер" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 21:45Зиданнинг келажаги “Боруссия М” билан ўйиндаги натижага боғлиқ (Cadena Ser)  4

Англия Кубоги. "Арсенал" қўшимча дақиқаларда киритилган гол эвазига ярим финалга чиқди Янгиликлар

Англия Кубоги. "Арсенал" қўшимча дақиқаларда киритилган гол эвазига ярим финалга чиқди

Англия Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Шеффилд" - "Арсенал" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Шеффилд Юнайтед – Арсенал 1:2

"Брэмелл Лэйн"

Гол: Пепе (25-пен), МакГолдрик (87), Себальос (90+2).

Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Болдок (Фримэн, 62), Робинсон, Иган, Стивенс, Ландстрем (Берге, 35), Норвуд, Флек, Башем (Шарп, 76), Макберни, Макголдрик.

Арсенал – Мартинес, Колашинац, Давид Луиз (Холдинг, 54), Мустафи, Мэйтленд-Найлз, Джака, Уиллок (Себальос, 67), Пепе, Тирни, Ляказетт (Нкетиа, 67), Сака.

Огоҳлантириш: Флек (31), Робинсон (75).

Шеффилд Юнайтед

Дэвид Макголдрик - 87'

Кубок ФА . 1/4-тур

28/06/2020, 18:00

2
:
1
Тугади

Арсенал

Николя Пепе - 25', Дани Себальос - 90'

Стадион: Bramall Lane, 0 томошабин

45'
90'
31'  Джон Флек
35'  Джон Ландстрем (Сандер Берге)
62'  Джордж Болдок (Кирон Фримэн)
75'  Джек Робинсон
76'  Крис Бэшем (Билли Шарп)
87'  Дэвид Макголдрик
25'  Николя Пепе
54'  Давид Луис (Роб Холдинг)
67'  Джо Уиллок (Дани Себальос)
67'  Александр Ляказетт (Эдди Нкетиа)
90'  Дани Себальос
90'  Николя Пепе (Сократис Папастатопулос)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Арсенал" ҳам "Манчестер Юнайтед" каби Англия Кубоги ярим финалига 30-марта чиқди!

90+4. Ўйин якунланашига 1 дақиқа қолганида "Шеффилд" футболчиларининг чарчагани сезилмоқда.

90+1. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Себальос бу сафар қўпол хатодан унумли фойдаланди!!!

5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБАААААААААА!!! Шарпнинг кучли зарбасини Мартинес қайтарди!!

87. ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! "Арсенал" ҳимоясидан қўпол хато! Мустафи тўпни қайтариш чоғида Холдинг томон тепди. Натижада тўп МакГолдрикка келиб тушди. Ҳужумчи 1 метрдан дарвозани ишғол қилди!

86. "Арсенал"да қулай вазият юзага келиши мумкин эди. Нкетиа учрашув тақдирини ҳал қилиш учун ҳужумга ўтиб кетди. Аммо Робинсон тўпни олиб қўйди.

82. Ўйин асосан "Арсенал" ярим майдонида ўтмоқда. Лекин вазиятлар йўқ.

79. "Шеффилд"нинг бурчакдан узатмаси ҳам ўхшамади.

75. "Шеффилд" кескин ҳужумлар қилаётган пайтда тўп олдирилди ва Пепе қарши ҳужумга қочиб кетаётганди. Робинсон уни йиқитиб тўхтатишга мажбур бўлди ва сариқ карточка олди.

70. Футболчиларга томоқларини чайиб олишлари учун 1 дақиқа вақт берилди.

68. "Шеффилд"да яхши имконият юзага келиши мумкин эди. Лекин Бергенинг паси дарвоза ёнигача етиб бормади.

66. "Арсенал"нинг ҳужуми ўхшамади. Ляказетнинг пасидан кейин Уиллок нима қилишни билмай қолди ва тўп Хендерсонга кетиб қолди.

60. ЗАРБААААААААААААА!!! Бэшам жуда яқин масофадан "Арсенал" дарвозасини аниқ нишонга ола билмади.

58. АЖОЙИБ ВАЗИЯТТТТ!!!! Гол ҳам пенальти ҳам бўлиши мумкин эди. Холдинг тўпни қўли билан қайтарди. Аммо унгача сейв ва офсайд қайд этилди.

56. УХХХХХХ!!! Дин Хендерсон гол муаллифига айланиши мумкин эди. У ўз жарима майдончасидан тўпни рақиб дарвозаси томон тепди. Кутилмаган ҳолат бўлди бу. Тўп дарвоза тўрининг тепа томонига бориб тушди.

53. Давид Луиз майдонга ётиб олди. У катта эҳтимол билан алмаштирилади.

51. Флекнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

48. Ҳозирча кичик ташаббус мезбонлар томонида.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Демак, биринчи бўлим якунланди.

45+5. Пепе яна бир ҳужум ташкил этаётганди. Аммо у рақиб жарима майдончаси ичида Робинсонни йиқитди.

45+2. "Арсенал"да яна бир қулай вазият юзага келганди. Жаримадан узатилган тўпга Давид Луиз боши билан эмас, елкаси билан зарба берди.

Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Арсенал"дан ажойиб комбинация! Тирни ўз қанотидан тўпни дарвоза ёнидаги Пепега оширди. Николя 100 фоизлик вазиятдан фойдалана олмади.

44. ЗАРБААААААА!! Норвуднинг кучли ва аниқ зарбасини Мартинес ишонч билан ушлаб олди.

43. ЗАРБААААА!!! Тирнининг зарбаси ноаниқ кетди. Хендерсон вазиятни назорат қилиб турганди.

40. Икки футболчи ҳам ўрнидан турди... Барча соғ-саломат.

37. Жиддий тўқнашув. Уиллок ва МакБерни тўқнашиб кетди. Икки футболчи ҳам қимирламай ётибди.

35. Мажбурий ўзгариш. Лундстрам ўрнига Берг майдонга тушди.

33. "Арсенал"нинг ўйини очилмоқда. Паслар ҳам подачалар ҳам яхши амалга оширилишни бошлашди.

31. "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Ляказеттни Флек йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

30. ЗАРБАААААААА!!! Пепенинг зарбасини Хендерсон қайтарди!

29. Тахминан 30 метрлардан Лундстрам дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ тўп Пепега тегиб, марказга учиб кетди.

28. "Шеффилд"да яна бир стандарт. Буниси хавфлироқ.

26. Жамоаларга сув ичиб олишлари учун бир дақиқа вақт берилди.

25. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Пепе пенальтидан унумли фойдаланди!

23. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИ!!! Ляказетт "Шеффилд" жарима майдончаси ичида Бэшам томонидан йиқитилди!!! Ҳисоб очилишга яқин турибди.

22. Пепенинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборишди. "Арсенал" ниҳоят стандарт вазиятга эга бўлди.

19. "Шеффилд"нинг хавфли бўлиши кутилаётган ҳужумини Давид Луиз бартараф этди. Мезбонларнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда.

17. "Арсенал" тўпни ўзида ушлаб туришни уддаламоқда. Аммо вазиятлар ярата олмаяпти.

15. МакГолдрик бу сафар қулай имкониятга чиқиб бораётганди. Жака тўпни қайтариб юборди.

13. Энди ростдан ҳам ҳисоб очилишга яқин келганди. МакГолдрик бўш дарвозани ишғол қила олмади. Унинг оёғи тўпга етмай қолди.

12. "Арсенал" уйғониши керак. Жамоанинг ўйини ўхшамаяпти.

10. ЙЎҚ! Гол ҳисобга олинмади. Бу вазиятда оффсайд қайд этилди.

9. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўп Жаканинг боши орқали Жон Лундстрамга етиб келди ва у дарвозани ишғол қилди. ВАР бу ҳолатни кўриб чиқмоқда.

7. Мустафининг паси Пепегача етиб бормади. Шунинг ортидан мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Робинсоннинг зарбасини Жака қайтарди.

5. Ўйин асосан марказда кечмоқда.

3. Давид Луиз қоидани бузди. Мезбонларда қулай имконият бўлганди. Бироқ стандартдан оширилган тўпга ҳеч ким зарба бера олмади. Тўп Мартинес дарвозаси олдидан ўйинга киритилди.

2. Ҳозирча томонлар бир-бирини ўрганмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! "Black lives matter" 

- Демак, одатга кўра, жамоалар бир дақиқа қарсак чалишмоқда.

- Бугун "Арсенал" "Манчестер Юнайтед" рекордини такрорлаш учун, Англия Кубоги ярим финалига 30-марта чиқиш учун курашади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Жамоалар трибуна ости ҳудудга йиғилишган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика