Андрей Микляев: "Гол уришда муаммо бор"

21 сен 2017, 20:16
"Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев "Пахтакор"га қарши учрашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Бугун ҳар икка жамоа жуда яхши ўйин намойиш этишди. Ғалаба жуда зарур эди. Футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Биргина гол баҳс тақдирини ҳал этди. Биз кетма-кет иккинчи ўйиндирки гол кирита олмаяпмиз. Биз учрашувда мағлубиятга учрадик. Аммо ўйин бобида рақибга ютқазмадик. Бизга нимадир етишмаяпти.

Вазиятларни голга айлантиришда муаммоларга дуч келяпмиз. Блессинг ёмон ҳаракат қилмади. У ёш ва ҳозирча тўлиқ тайёр эмас. Бугун учта етакчи футболчимиз иштирок эта олишмади. Бу албатта ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›