UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Машъал" - "Бунёдкор" 1:0  0 14:15ВИДЕО. "Машъал" - "Бунёдкор" 1:0  0 13:45Луис Энрике бир саволдан сўнг матбуот-анжуманини тарк этди  5 13:14Жозе Моуриньо: "Ҳимоя марказида уч футболчи қолди. Тер тўкиб шуғулланяпман, мен ҳам у ерда ўйнашим мумкин"  3 13:09Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 12:42"Барселона" ва "Реал" афсоналари Ливанда футбол учрашуви ўтказишди (видео)  14 12:23Бахтиёр Давлатов хотира турнири: "Насаф-2003" - финалда  1 12:21Конте: "Статистикани ёқтирмайман, аммо "Челси" АПЛда 11 учрашувдан бери нолга ўйнай олмаяпти"  13 12:19Championat.asia сайтининг йил мураббийи ва футболчиси сўровномасида берган овозлари ёхуд газеталар диққатига  9 11:57"Odil Junior" - "BFK Asia" учрашувига испаниялик мутахассис ташриф буюради  5 11:54Зидан: "Реал"да А-жамоаси ва B-жамоаси йўқ"  12 11:39Olamsport.com: Бугун Кличко - Жошуа жанги ва бошқа хабарлар  9 11:32ФИФАнинг интизом қўмитаси Инфантинога нисбатан суриштирув ишларини бошлади  4 11:14Бугун футбол. "Насаф" олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади  10 11:11Ёшлар лигаси 8-тур “Шўртан” – “Қўқон-1912” – 0:0 (фотогалерея)  2

09 июн 16:48
Янгиликлар

Андижонлик мухлислар Абдураимовдан истеъфога чиқишни сўрамоқда

Жамоа ўз майдонида “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйишини кўпчилик кутмаганди.
Ушбу баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ортда қолаётганида стадиондаги мухлислар жўр бўлиб Азамат Абдураимовнинг истеъфога чиқишини сўрашди. 11та ўйиндан сўнг атига 4 очко жамғариб турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб кетган “Андижон”да одатда кетма-кет 4та учрашувдан кейин бош мураббийнинг креслоси қимирлаб қоларди. Бу ҳақда матбуотда ҳам тез-тез бонг уриларди. Бироқ Азамат Эркиновичнинг салбий натижаларидан кейин ҳам ҳамон ўз лавозимида фаолият олиб бораётгани қизиқ туюлмоқда. Наҳотки клуб мутасаддилари жамоа натижаларидан келиб чиқиб, бош мураббийнинг фаолияти ва унинг келгуси тақдирини кўриб чиқмаётган бўлса!

Азамат Абдураимов давралар оралиғида трансфер бозорида жиддий ишлашини айтиб жамоани олий лигада олиб қолиш мумкинлигини айтган. Энди турнир жадвалига қарайлик. Балки “Андижон” Жиззах жамоасидан ўтиб кетар. Бу жамоадаги молиявий қийинчиликлар мавжудлигини биламиз. Аммо 9 очко билан 12-поғонада турган “Динамо”дан ўта олишига ишониш қийин. Сабабини айтиб ўтсак, “Динамо” 1-даврадаги мағлубиятларни “Нефтчи”, “Насаф”, “Қизилқум” ва “Олмалиқ”дан қабул қилди. Уларнинг бари сафарда. “Андижон” ва “Сўғдиёна” сафарда мағлуб этилди. Демак, бу жамоаларга қарши кейинги даврани ўз майдонида ўйнайдиган самарқандликлар ҳеч бўлмаса 80% натижани қайд этган тақдирда ҳам олий лигадан тушиб кетишмайди. “Бухоро” эса “Андижон”дан 8 очкога ошиб кетган. Гесс шогирдлари ҳам иккинчи даврани ўз майдонида ўзига ўхшаган рақибларга қарши ўтказади. “Нефтчи” эса тушиб кетмаслиги аниқ. “Андижон”дан фарқли равишда “Динамо”, “Бухоро” ва “Нефтчи”да натижа бўлмаса-да, ўйин бор. “Андижон” эса уйида очко олиши мумкин бўлган жамоалар - “Динамо”, “Машъал” ва “Сўғдиёна”га имкониятни бой бериб бўлди. 9 очко олий лигада қолиш учун жуда катта роль ўйнашини ҳаммамиз биламиз. Келинг, статистикага мурожаат қиламиз.

2013 йил сўнгги поғонада турган “Қизилқум” ва 12-ўриндаги “Нефтчи” ўртасидаги фарқ 1 очко бўлган. 2012 йил эса “Машъал” ва “Навбаҳор” ўртасидаги фарқ иккита эди. 2011да ҳам 2 очколик тафовут мавжуд бўлган. “Пахтакор” 50 ёшида “Торпедо”ни меҳмон қилган бўлса, “Андижон” 50 ёшида биринчи лигага равона бўлиши шунчаки ачинарли. Пули йўқ “Навбаҳор” олтиликка киришга интилаётган бир пайтда “Сўғдиёна”дан анча бақувват бўлган “Андижон”нинг ҳатто ўз майдонида ҳам мағлубиятга учраб келаётгани клубда иш тўғри йўлга қўйилмаганидан далолат.

Сайтимиз почтаси-ю, ходимларимизнинг телефонлари “тутаб” кетди. “Ассалому алайкум, биз “Андижон” футбол клуби мухлисларимиз” деб хат ёзган ўқувчидан кейин, “Алло, сиз “СА”да ишлайсизми?” деган мурожаатларга жавоб бериб келяпмиз. Уларнинг илтимоси битта: биз орқали АЗАМАТ АБДУРАИМОВдан истеъфо сўраш. Азамат Абдураимовни ўзбек футболида тутган ўрни катта. Фақат бундай натижа билан ўз обрўсига путур етказиб қўйиши яхши эмас. Ўз мақолаларидан бирида ҳамкасбимиз Хайрулла Холиқов Азамат Эркинович футболда бошқа йўналишда фаолият юритганида, ундан яхшироқ мутахассис ва фойдалироқ ходим чиқишини таъкидлаб ўтганди. Ҳақиқатдан ҳам шунга ўхшайди. Агар Азамат Абдураимов “Андижон” билан биринчи лигага равона бўлса, унинг тарихидан ҳунук натижа жой олади. Яъни Абдураимов Ўзбекистонда бир жамоани икки маротаба олий лигадан тушиб кетишига сабаб бўлган ягона мутахассис бўлади, бундай ҳолат жаҳон футболида ҳам камдан кам кузатилади.

Қай бир андижонлик мухлис билан гаплашманг, уларнинг бари Азамат Абдураимовнинг ўз лавозимидан озод этилишини сўрамоқда. Тўғри-да, бу йил жамоанинг 50 йиллик юбилей тўйи бўлса-ю, жамоа учинчи бор олий лигадан тушиб кетиш хавфи остида турган бўлса... Мухлисларни ҳам тушунамиз. Мамлакатимиздаги футбол ишқибозлари ҳақида гап кетганда Андижон мухлисларини четлаб ўта олмаймиз. Улар ҳаттоки жамоани биринчи лигадаги мавсумида ҳам ёлғизлатиб қўймади ва ҳар бир учрашувда қизғин қўллаб-қувватлади. Бундай жонкуяр ишқибозларга камида 5-ўринда юрадиган клуб керак!

Таҳририят.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  165
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  100
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  61
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: