UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

Андижонликлар Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Андижонликлар Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади

Андижон шаҳридаги “Андижон Футбол Академия” тарбияланувчиларидан иборат бўлган болалар жамоаси ҳар йили Россия ва Қозоғистон давлатларида ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этиб келмоқда.

Жорий йилнинг 24 март куни Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота шаҳрида навбатдаги халқаро мусобақага старт берилди.

Унда “АФА” жамоаларидан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан ҳам жамоалар ташриф буюрганини эътироф этиш лозим.

Мазкур мусобақада “АФА”дан иккита жамоа иштирок этмоқда. Яъни Шохруҳ Ишанов бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2005” ҳамда Лочин Гулдаев мураббийлигидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси.

2005 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақада жами 12та жамоа 3та гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун кураш олиб бораётган бўлса, 2006 йилда таваллуд топган болалар жамоалари сони 16тани ташкил этди.

Аҳамиятлиси “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси турнирдаги илк учрашувини ғалаба билан якунлади. Қозоғистоннинг “Остона-Цесна” жамоасига қарши кечган учрашувда Абдуғани Ғуломов томонидан киритилган ягона гол якунда андижонликларнинг ғалабасини таъмиинлади.

“АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси эса чемпионатнинг дастлабки турида Қирғизистон чемпиони “Бишкек-Илбирс” жамоаси билан рўбарў келди. Якунда томонлар 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган баҳсда андижонликлардан Азизбек Усмонов дубл муаллифига айланди.

Маълумот учун мазкур мусобақа 31 март кунига қадар давом этади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика