UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  5 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  7 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди Янгиликлар

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди

Теглар :  Андижон
“Андижон”нинг Дукент шаҳарчаси, “Янгиобод” ўқув-спорт машғулот базасидаги тайёргарлик йиғини давом этмоқда.

Жамоа жойлашган қароргоҳда ҳамма шароитлар муҳайё бўлиб, барча эътибор фақат машғулотларга қаратилган.

Маълумот учун шуни ҳам қўшимча қилиб ўтишим керакки, бу ерда қиличбозлар, оғир атлетикачи, боксчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ўз йиғинларини ўтказишади. Шундан ҳам билиш мумкинки, шароитлар ва шуғулланиш учун мўлжалланган спорт иншоотлари аъло даражада. 

"Андижон" кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпти. Кеча куннинг биринчи ярмида бош мураббий футболчиларни ёпиқ манежда турли хил қизиқарли машқлар ёрдамида шуғуллантирди. Кечки пайтдаги машғулот эса стадион ҳудудида бўлиб ўтди. 

Мухлисларимизни таркибга янги қўшилаётган футболчилар қизиқтириши шубҳасиз. Бу сафар улар учун янгилик сифатида шуни маълум қила оламизки, кеча жамоа сафига иқтидорли ҳужумчи Бобур Фарҳодов қўшилди. 27 ёшли футболчи 2022 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” клубларида тўп тепган. 

Бундан ташқари, ўтган йилги мавсум бўйича "Андижон"нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Илдар Маматказин ҳам клуб ихтиёрига етиб борди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика